Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Банклар қимматли қоғозларга доир операциялар юзасидан мижозларга ҳисобот беради

30.09.2015

Марказий банк Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 22.09.2015 йилда 1782-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


 

Ҳужжатга банк томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишда қуйидагиларга мажбурлигини кўзда тутувчи норма киритилди:

 

 

- банк ҳар бир мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши;

 

 

- қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ амалга  ошириши;

 

 

- тузилган битимлар ва амалга оширилган операциялар тўғрисида унга ҳисобот бериши шарт.

 

 

 

Ҳужжатдан қимматли қоғозлар билан амалга оширилаётган шартномаларни тузишда бир томон бўлиб қатнашаётган банк мазкур шартномани рўйхатга олишни тақиқловчи норма чиқариб ташланди.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

бизнинг  эксперт-юристимиз.

 

 

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 428