Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Банкларга ломбард кредитини бериш тартиби ўзгарди

12.11.2015

“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунга (2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон Қонун таҳририда) мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 ноябрда 2201-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Белгиланишича, ломбард кредитини олиш учун банк бошқа талабларга риоя қилишдан ташқари Ўзбекистон республика валюта биржасида (илгари – Ўзбекистон республика валюта биржасининг Депозитарийсида) ДЕПО ҳисобварағига эга бўлиши лозим. Кейинги ўринларда ҳужжатнинг бутун матни бўйича «Депозитарий» сўзи «Ўзбекистон республика валюта биржаси» сўзлари билан алмаштирилган.

 

Аниқлаштирилишича, Марказий банк томонидан ломбард кредит таъминоти сифатида гаровга олинадиган давлат қимматли қоғозлари рўйхати Марказий банк бошқаруви томонидан давлат қимматли қоғозларнинг чиқарилиш шартлари, муддатлари, ликвидлиги, эмитентларининг мавқеи ва молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 9 ноябрдаги 44-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

__________

* Ломбард кредити – Марказий банк томонидан давлат қимматли қоғозларини гаровга олган ҳолда, ўзгармас ёки кимошди савдоси орқали шаклланадиган фоиз ставкасида банкка бериладиган кредит. 


Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 230