Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Болалар қайси ёшдан тайёрлов гуруҳларига қабул қилинади

14.02.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2022 йилдаги “Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 66-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагилардан иборат:

биринчидан, 3-банднинг иккинчи хатбошиси янги таҳрирда баён этилди ва унга кўра, тайёрлов гуруҳларида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади. Олдинги таҳририда ёзги соғломлаштириш даври назарда тутилмаган;

иккинчидан, Қарорнинг 2-иловаси 4-бандининг биринчи хатбошисига ўзгартириш киритилди, унга мувофиқ мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинмаган болаларнинг мавжуд контингенти тегишли органлар томонидан май ва июнь ойларида ўрганилади. Илгари бу июнь ва июль ойларида амалга ошириларди;

учинчидан, Қарорнинг 2-иловасининг 6-банди ҳам янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра, энди тайёрлов гуруҳларига келгуси йилда 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилинади. Олдинги таҳририда бу ёш тегишли йилнинг 1 сентябрида 5 ёшу 6 ойни ташкил қиларди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах