Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Давлат божини ҳисобга олиш тартиби белгиланди

15.02.2016

Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг қўшма қарори (АВ томонидан 5.02.2016 йилда 2760-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан чет элда ундириладиган консуллик йиғимларига татбиқ этилмайди.

 

Низомда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш бўйича комиссиянинг ишчи органи функцияси алоҳида органга юклатилган бўлса, давлат божи бўйича тушумларни ҳисобга олиш шу ишчи орган томонидан амалга оширилиши белгиланган.

 

Ваколатли органлар давлат божи тушумларининг ҳисобини электрон кўринишдаги давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китобларида давлат божи ва чет эл валютаси турлари бўйича миллий валютада ва чет эл валютасида алоҳида юритадилар.

 

Давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китоблари ҳар куни иш куни охиригача уларни юритиш юклатилган ходим томонидан тўлдирилади. Давлат божининг ҳар бир тушуми алоҳида сатрга киритилади.

 

Давлат божи тушумларини ҳисобга олиш китобларига ёзувлар қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида киритилади:

 

давлат божи нақд пулда ёки банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганда — банк томонидан тўловчига бериладиган квитанция ёки унга тўлов амалга оширилган ваколатли органнинг мансабдор шахси ёхуд кассаси томонидан тўловчига бериладиган квитанция;

 

давлат божи нақд пулсиз шаклда тўланганда — банкнинг тўлов ижро этилганлиги тўғрисидаги белгиси бўлган тўлов топшириқномаси;

 

давлат божи чет эл валютасида нақд пулли ва нақд пулсиз шаклда ёки банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганда — ваколатли органларнинг валюта ҳисобварағига белгиланган тартибда кирим қилинган ёки келиб тушганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати.

 

Ҳисобга олиш китоблари тегишли ҳисобот йили якунлангандан кейин 5 йил сақланади.

 

Давлат божини ундирувчи давлат органлари ва ташкилотлари давлат божининг тўғри ҳисоблаб чиқарилишини ва тўлиқ ундириб олинишини таъминлайдилар, шунингдек давлат бюджетига ва ваколатли органларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга оширадилар.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 8.02.2016 йилдаги 5-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.  

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 420