Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Хорижий инвесторларга давлат улушини сотувчи АЖлар белгиланди

23.02.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2016 йилдаги 33-сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

- давлат улушининг камида 15 фоизи хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати;

 

- устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати;

 

- ишлаб чиқариш ва стратегик хом ашёни дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчиларнинг рўйхатлари.

 

Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия (Президентнинг 31.03.2015 йилдаги ПҚ–2327-сон Қарори билан тузилган) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари:

 

хорижий инвесторларга сотиладиган акциялар пакетларини баҳолаш ва савдоларга қўйиш жадвалларининг тасдиқланишини;

 

АЖларнинг устав капиталларидаги белгиланган муддатларда сотилмаган давлат улушларини кейинчалик тасарруф этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини таъминлайдилар.

 

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда АЖлар акциялари пакетларини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш учун зарур бўлган кадастр ҳужжатларининг тўлиқ ҳажмда тайёрланишини таъминлайдилар.

 

Хорижий инвесторларни жалб этишни таъминламаган акциядорлик жамиятлари 2016 йил 1 декабргача бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантирилади.

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади. 

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1426