Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Эксперт кенгашларида ўзгаришлар бўлади

29.02.2016

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 25 февралда 2443-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Белгиланишича, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, шу жумладан фан доктори илмий даражасини бериш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи эксперт кенгаши таркибига камида 5 йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган ҳамда илмий даража олган мутахассис тайёрлаган ёки 4 нафар магистратура талабасига ёхуд 8 нафар бакалавриатнинг битирувчи талабасига илмий раҳбарлик қилган фан докторлари киритилади. Илгари эксперт кенгаши таркибига камида 5 йиллик илмий-педагогик иш тажрибасига эга бўлган ва илмий даража олган мутахассис тайёрлаган фан докторлари кирарди.

 

Аввалгидек, эксперт кенгашида сурункасига икки муддатдан ортиқ ишлаш мумкин эмас. Эндиликда эксперт кенгашидан чиққан аъзолар унинг таркибига бир йил (илгари – уч йил) ўтгандан кейин қайта киритилиши мумкин.

 

Бундан ташқари, эндиликда бир ташкилот ходимлари бир вақтнинг ўзида битта эксперт кенгашининг нафақат раиси ва унинг ўринбосари, балки илмий котиби ҳам бўлиши мумкин эмас.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 29 февралдаги 8-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1432