Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

“Электрон шаҳодатнома” ахборот тизими жорий этилмоқда

02.02.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2023 йилдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида”ги 44-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманининг давлат намунаси, шунингдек электрон шаҳодатномани шакллантириш ва бериш тартиби тасдиқланмоқда. Эндиликда ҳар йили:

  • 1 декабрга қадар мактаб маъмурияти битирувчилар ҳақида маълумотни электрон дастурга киритишади (маълумотлар 25 майга қадар янгиланиши ва ўзгартирилиши мумкин);
  • 30 майга қадар туман таълим бўлими киритилган маълумотларни текшириб, тасдиқлайди;
  • 15 июнга қадар мактаб педагогик кенгаши битирувчиларга шаҳодатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилади;
  • Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги электрон шаҳодатномалар учун серия ва тартиб рақамини ажратади;
  • 20 июнга қадар мактаб маъмурияти якуний баҳоларни электрон тизимга киритади, шундан сўнг “Электрон шаҳодатнома” тизимида QR-код тасвири туширилган ва битирувчи томонидан юклаб олиниши мумкин бўлган шаҳодатнома шакллантирилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.02.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.