Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги нималар билан шуғулланади

08.05.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2024 йилдаги 252-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилган:

  • Агентликнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
  • Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
  • Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
  • Агентлик фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари;
  • Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш.

 

Агентлик энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. У бевосита Вазирлар Махкамасига бўйсунади ва фаолияти юзасидан ҳисобот беради.

 

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорларини  босқичма-босқич ташкил қилишни таъминлаш;
  • бозорда рақобатни қўллаб-қувватлаш, бозорнинг жозибадорлигини ҳамда талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш;
  • бозорнинг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқ ва шаффофликни таъминловчи қонун-қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш;
  • бозор иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш, уларнинг лицензия шартларига амал килишини назорат қилиш;
  • 2026 йилдан бошлаб электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш учун ҳамда зарур бўлган бошқа холларда тегишли тарифлар ва тўловлар миқдорларини тасдиқлаш;
  • магистрал ва тақсимлаш электр тармоқларда юзага келадиган технологик йўқотишларнинг рухсат этилган меъёрларини тасдиқлаш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 06.05.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова