Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Энг яхши спортчилар учун мукофотлар

24.08.2016

Ўзбекистон олимпиадачилари Рио-де-Жанейрода 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритишди

Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда Президентнинг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сонли қарорига мувофиқ совринли ўринларни эгаллаган спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирландилар.

 

Олтин медаль олган спортчиларнинг ҳар бири  200 000 АҚШ долларига, кумуш медалини қўлга киритган олимпиадачиларнинг ҳар бири 100 000 АҚШ долларига сазовор бўлишди. Бронза медали соҳиблари учун эса мукофот 75 000 АҚШ долларини ташкил қилди.

 

Пул мукофотларини тўлаш Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада  солиқ ундирилмасдан амалга оширилади. Молия вазирлигига ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминлаш,  Марказий банкка эса Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда ажратилган маблағларни Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилиш топширилди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1030