Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ергеодезкадастр нима билан шуғулланади

28.10.2015

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 21 октябрда 2721-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бажариладиган геодезия ва картография иш турларининг рўйхати тасдиқланди.


 

Рўйхат “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан бажариладиган 11 турдаги (43 кичик турдаги) давлат аҳамиятига молик геодезия ва картография ишларини ўз ичига олади. Уларга қуйидагилар киради:

 

 

Ер шаклининг ва ташқи гравитация майдонининг параметрларини аниқлаш;

 

 

давлат топография хариталари ва режаларини график, рақамли, фотографик ва бошқа шаклларда яратиш, янгилаб туриш ва нашр қилиш;

 

 

давлат геодезия ва нивелир тармоқларини яратиш, ривожлантириш ва иш ҳолатида сақлаб туриш;

 

 

Ерни масофадан туриб зондлаш ва геодинамик тадқиқ этиш;

 

 

Ўзбекистон Республикасининг картография-геодезия фондини шакллантириш ва уни бошқариш ишлари;

 

 

географик ахборот тизимларини яратиш ва уни бошқариш;

 

 

умумий географик, сиёсий-маъмурий, илмий-ахборот берадиган ва бошқа тармоқлараро аҳамиятга молик тематик хариталар ва атласлар, ўқув картография қўлланмалари тузиш ва нашр қилиш ишлари;

 

 

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегаралари делимитация, демаркация қилинишини ва давлат чегараси чизиғининг ўтиши текширилишини геодезия, топография, картография ва гидрография жиҳатидан таъминлаш ишлари;

 

 

геодезия, топография ва картография ишларини метрология жиҳатидан таъминлаш ишлари;

 

 

географик объектларнинг номларини белгилаш, нормаллаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш ишлари;

 

 

геодезия ва картография техникасини кўплаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

 

 

Эслатиб ўтамиз, геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган юридик шахслар фақатгина Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган давлат аҳамиятига молик геодезия ва картография ишларини бажариши мумкин.


 

Белгиланишича, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси “Геодезия ва картография тўғрисида”ги Қонунга (1997 йил 25 апрель, 417-I-сон) мувофиқ махсус аҳамиятга молик геодезия ва картография ишларини бажариши мумкин.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган. 

 

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 26 октябрдаги 42-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 434