Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси тасдиқланди

05.07.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2023 йилдаги  “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 267-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш Концепцияси тасдиқланмоқда. Унга кўра ёш бўйича гуруҳлардан келиб чиққан ҳолда тадбирлар 5 та босқичда амалга оширилади:

  • I босқич–  3–7 ёш;
  • II босқич– 7–10 ёш;
  • III босқич – 11–17 ёш;
  • IV босқич– 18– 21 ёш;
  • V босқич  – 22  – 30 ёш.

 

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш  доирасида улар учун турли мусобақалар, кўргазмалар ва маъсул тизим ва идоралар вакиллари билан учрашувлар ташкиллаштирилади.

 

Шунингдек:

  • ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш учун худудий штаблар ташкил этилади;
  • ҳарбий хизматчилар томонидан маҳаллаларда ташвиқот ишлари олиб борилади;
  • “Ватан ҳимояси” ёшлар ва ўсмирлар ҳаракати ҳамда ҳарбий қисмларда Ёшлар иттифоқини фаолияти такомиллаштирилади;
  • Уюшмаган ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар учун “Ҳарбий қисмда бир кун“ каби тадбирлар ўтказилади;
  • “Ватанпарвар” ташкилотларида очиқ эшиклар кун ўтказилади;
  • соғлом турмуш тарзи, ёт ғоялар ва жиноятчиликка қарши курашни тарғиб қилувчи ҳужжатли ва бадиий фильмлар намойиш этилади.

 

Шунингдек, хужжат билан асосий 6 та йўналиш бўйича 36 та чора-тадбирларни қамраб олган  концепцияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.