Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПо какому курсу учитывать импортные товары Как учесть образцы c маркировкой, отбираемые для лаборатории на таможне Как учитывать лизинг у лизингополучателяЧто надо знать бухгалтерам о реорганизации предприятия

Етказиб бериш хизмати фаолияти соддалаштирилди

12.05.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 11.05.2023 йилдаги “Товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Хизмат кўрсатиш соҳаси, хусусан, умумий овқатланиш ва товарларни етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида:

энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см3дан ошмайдиган двигателга эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситалари, шу жумладан, худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадроцикл, трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламаларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади.

 

Бунда, транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарурлиги белгилаб қўйилди.

 

Лола Абдуазимова.