Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

“Эзгу мақсад” фонди бемор болаларга ёрдам беради

19.07.2017

 

Президентнинг 14.07.2017 йилдаги ПҚ-3135-сон қарори билан “Эзгу мақсад” халқаро хайрия жамоат фонди ташкил этилмоқда. Бу ҳақдаги хабар давлат раҳбари сайтида пайдо бўлди.

 

Фонд “Хоразм шакар” АЖ, “Ангрен шакар” МЧЖ ва қатор хорижий компаниялар ташаббуси билан ташкил этилмоқда.  Қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

  • аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари, аввало, бемор ва ногирон болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишни таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни эрта аниқлаш, уларни профилактика қилиш ва даволаш, ногиронликни реабилитация қилиш ва олдини олиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш бўйича самарали ишларни ташкил этишга кўмаклашиш;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки хавфли гуруҳга кирадиган болалар, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларига ёрдам беришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;
  • аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли генофондини яхшилаш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ННТлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш, юридик ва жисмоний шахслар, хорижий фуқаролар ва ташкилотлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, халқаро ташкилотларнинг хайрия маблағларини жалб этиш ва жамлаш бўйича фаол ишларни амалга ошириш, Фонднинг асосий вазифаларига мувофиқ улардан Фонд хайрия дастурларини амалга ошириш учун мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.

 

Фонднинг асосий маблағлари фуқаролар ва ташкилотлар, шу жумладан, хорижий фуқаролар ва ташкилотларнинг хайрия ёрдами ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.

 

Фондга истисно тариқасида хайрия дастурлари доирасида ҳисоб-китоблар ва тўловларни хорижий валютада амалга оширишга ва уларни амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларни меҳмонхона ва бошқа жойларда жойлаштириш хизматлари учун тўловларни миллий валютада тўлашга рухсат этилди.

 

Бу муҳим! Фонд:

  • солиқларнинг барча турлари ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бундан мустасно;
  • хайрия дастурларини амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича товарлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.