Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари (11.06.2018 йилдаги 437, 438, 439, 441-сон) билан Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидаги айрим туманлар аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ).
Ҳужжатларда Фарғона водийсининг айрим вилоятларида хизматлар соҳаси, саноат, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган.
Ҳар бир туман бўйича «йўл хариталари», шунингдек ташкилотлар – лойиҳалар ташаббускорлари, уларнинг қиймати, хизмат кўрсатувчи банклар, яратиладиган янги иш ўринлари сони ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (қуйидаги жадвалга қаранг).
Туман, вилоят
|
Хизматлар соҳаси |
Саноат |
Қишлоқ хўжалиги |
|||
лойиҳалар сони |
янги иш ўринлари сони |
лойиҳалар сони |
янги иш ўринлари сони |
лойиҳалар сони |
янги иш ўринлари сони |
|
Фарғона вилоятининг Қува тумани |
22 |
78 |
20 |
258 |
29 |
103 |
Наманган вилоятининг Косонсой тумани |
46 |
253 |
35 |
541 |
20 |
180 |
Наманган вилоятининг Поп тумани |
57 |
178
|
25
|
860
|
24
|
319
|
Жами: |
278 та лойиҳа ва 2 770 та янги иш ўрни |
Бундан ташқари, Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида мактабгача таълим ва тиббиёт хизматларини ташкил этишда хусусий секторни, шунингдек ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш мўлжалланган (қуйидаги жадвалга қаранг).
Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани |
||||||
|
Хизматлар соҳаси |
Саноат |
Қишлоқ хўжалиги |
Ҳунармандчилик ва касаначилик |
Хусусий МТМ |
Хусусий тиббёт муассасалари |
Янги иш ўринлари сони |
777 |
1725 |
363 |
895 |
119 |
86 |
Жами: |
3 965 та иш ўрни |
Шу тариқа, Фарғона водийсида жами 6,7 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланади ва касбга қайта тайёрланади.
КСЗ, бандлик соҳасида хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилмоқда
Фарғона вилоятининг Қува туманида Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг «Исфайрам-Шоҳимардон» ирригация тизими ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил этилади. Унинг кўчмас давлат мулки тадбиркорларга иш ўринларини яратиш ва сақлаб қолиш шарти билан 10 йилга узоқ муддатли ижарага берилади.
Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудида (340 га) замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, сув аттракциони, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектларни қуриш учун «Чодак» кичик туризм зонаси ташкил этилади.
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида жорий йилнинг 1 октябрига қадар «ягона дарча» тамойили асосида бандлик соҳасида хизматлар кўрсатиш ҳамда чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш маркази ташкил этилади. У тумандаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг қайтадан қурилган биносида жойлаштирилади.
«Маданият» ва «Бўстон» қишлоқ фуқаролар йиғинларининг паст рентабелли ер майдонларида экспортбоп мева-сабзавот, полиз ва бошқа кўп йиллик қишлоқ хўжалиги экинлари плантациялари ташкил этилади. Шунингдек «Олтин мато текс» МЧЖ негизида пахта тўқимачилик кластери ташкил қилинади.
Наманган вилоятининг Косонсой туманида «Муғтепа Косон шаҳарчаси» археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва тадқиқот ўтказиш учун ёдгорлик мажмуаси барпо этилади. Унинг таркибида археологик топилмаларни ўрганиш ва уларнинг илмий-тарихий концепциясини ишлаб чиқиш мақсадида музей ва ахборот-ресурс маркази ташкил этилади.
Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.06.2018 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.