Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Green Universityнинг вазифалари белгиланди

09.06.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–174-сон қарори қабул қилинди

 

Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди.

 

Университет давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти «Hub and Spoke» тамойили асосида ташкил этилади. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги унинг таъсисчиси ҳисобланади.

 

Университетда ўқув жараёни нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Унинг битирувчилари Миллий кадрлар захирасига, 5 йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин – мутахассислиги бўйича раҳбар лавозимларга тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

 

Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида янги билимларни татбиқ этиш ва фанлараро тадқиқотларни амалга ошириш;
  • жаҳоннинг етакчи «яшил» университетлари томонидан қўлланиладиган илғор таълим дастурлари, инновацион педагогик услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш,  мослаштириш ва жорий этиш;
  • илмий-тадқиқот ва амалий билимларни интеграция қилиш;
  • хорижий, давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари, шунингдек Ўзбекистон, минтақа ва жаҳон илмий марказларини бирлаштирувчи самарали платформа яратиш.

 

ОТМда ўқув жараёни кредит-модуль тизими асосида амалга оширилади, таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

 

Ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб ва шартларга асосан Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун бакалавр таълим йўналиши бўйича камида 25 та ҳамда магистратура ва докторантура (PhD) мутахассисликлари бўйича камида 20 та грант ўринлари ажратилади.

 

Университет ректори экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан тайинланади.

 

2023 йил 1 сентябрдан олий таълим муассасаларининг «Экология», «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш», «Ўрмончилик», «Яшил иқтисодиёт» ва «Гидрометеорология» ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади.

 

Бунда, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг бир йиллик тўлов-контракт суммаси қопланган ҳолда, ҳар ойда БҲМнинг 3 бараварида, давлат гранти асосида таълим олаётган талабларга ҳар ойда БҲМнинг 6 бараварида Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиялар тайинланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.