Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ҳар бир дорихонада қандай дорилар бўлиши керак?

11.11.2016

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида соғлиқни сақлаш вазирининг “Дорихоналарда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур рўйхатдан 70 та дори воситаси ва 6 та тиббиёт буюми ўрин олган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ белгиланган нархда сотиладиган ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари Рўйхати тасдиқланди (167 та ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва 22 та тиббиёт буюмлари). Яъни уларнинг нархи ошиб кетишига йўл қўймаслик учун давлатнинг ўзи нархни белгилайди.

 

Шу билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ой ичида биринчи даражада зарур бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг барча дорихоналар учун мажбурий бўлган янгиланган минимал рўйхатини тасдиқлаш юклатилди. Яъни барча дорихоналар мазкур дорилар ва буюмларни, шу жумладан қатъий белгиланган нархларда сотилаётган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишга мажбур бўлади. Шу тариқа дорихона қандай даромад олишни режалаштирганидан қатъи назар унда аҳоли арзон ва сифатли дорилар сотиб олади.

 

Фақат давлат тилида тайёрланган лойиҳа номланишида «мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар» жумласидан фойдаланилган. Маълумки, ўзбек тилида “зарур” сўзининг залвори “шарт”, “мажбурий” сўзларидан бироз юмшоқроқ. Президент қарорида эса айнан мажбурий рўйхат хусусида сўз боради (мажбурий минимал рўйхати).  Терминологиядаги бундай қарама-қаршиликлар амалиётда мазкур рўйхатнинг дорихоналар учун мажбурий эмас экан, деган нотўғри хулосага сабаб бўлиши мумкин. Бизнинг фикримизча, лойиҳани кўриб чиқиш босқичида унга бу борада ўзгартириш киритиш керак.

 

***

 

Айни вақтда эса Республиканинг барча дорихона муассасаларида бўлиши мажбурий бўлган, чекланган чакана нархларда сотиладиган дори-дармонлар Рўйхати амалда бўлиб, у 6.08.1994 йилдаги 404-сон ВМҚ билан тасдиқланган. Ундан 20 та дори ўрин олган.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов, 

экспертимиз

 

Мавзуга оид материал:

 

Дори-дармонлар нархи назоратга олинади

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах