Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

Ходим билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома қандай тузилади

19.06.2023

Читать на русском языке

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг «Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсияларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (12.06.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3443)

 

Маълумот учун: Пул ёки товар қимматликлари билан бевосита муомала қилаётган ходим билан иш берувчи якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузишга ҳақли, ходимлар ўзига топширилган қимматликларни сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни сотиш (чиқариш), ташиш, қўллаш ёки улардан бошқача тарзда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган алоҳида иш турларини биргаликда бажараётган, ҳар бир ходимнинг зарар етказганлик учун жавобгарлигини чегаралаш ва у билан якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш имкони бўлмаган тақдирда эса иш берувчи жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузишга ҳақли.

 

Тавсияларга кўра, моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномаларда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

  • ташкилотнинг номи, иш берувчи ва ходимнинг (ходимларнинг) эгаллаб турган лавозими, Ф.И.Ш.;
  • ходимга ёки жамоага (бригадага) топшириладиган пул ёки товар қимматликларининг номи, сони ва ҳолати (бутлиги);
  • тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
  • ходимнинг моддий жавобгарлигини истисно этувчи ҳолатлар;
  • етказилган зарар учун тўлиқ моддий жавобгарлик ходимнинг зиммасига юклатиладиган ҳолатлар;
  • етказилган зарарнинг миқдори ва уни аниқлаш тартиби;
  • тарафларнинг реквизитлари.

 

Намунавий шартнома билан бу ерда танишишингиз мумкин. 

 

Ходим табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда, шунингдек бошқа шахслар томонидан пул ёки товар қимматликлари талон-торож қилинганда бу ҳақда шу куннинг ўзида оғзаки ёки ёзма ёхуд электрон шаклда иш берувчига ёки унинг вакилига хабар бериши лозим.

 

Зарар етказилганда ходимнинг моддий жавобгарлиги қуйидаги ҳолатларда истисно этилади:

  • бартараф этиб бўлмайдиган куч;
  • оқланган хўжалик таваккалчилиги;
  • охирги зарурат;
  • зарурий мудофаа;
  • иш берувчининг ходимга ишониб топширилган мол-мулкни сақлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида юзага келганда.

 

Етказилган зарар учун тўлиқ миқдордаги моддий жавобгарлик қуйидаги ҳолларда ходимнинг зиммасига юклатилади:

  • тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида ўзига ишониб топширилган қимматликларнинг камомадида;
  • ходим томонидан бир марталик ҳужжат (масалан, товар-моддий қимматликларни олиш ишончномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси) бўйича олинган бойликларнинг бут сақланиши таъминланмаганда;
  • қасддан зарар етказилганда;
  • алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида зарар етказилганда;
  • ходимнинг суд томонидан аниқланган жиноий ҳаракатлари натижасида зарар етказилганда;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида зарар етказилганда, агар бу тегишли давлат органи ёки суд томонидан аниқланган бўлса;
  • давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни (тижорат, хизмат сирини ёки бошқа сирларни) ташкил этувчи маълумотлар ошкор қилинганда;
  • ходим меҳнат мажбуриятларини бажармаган тақдирда зарар етказилганда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.