Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить ошибку в единице измерения в ЭСФФинансовая отчетность раз в год, а не ежеквартально: Минэкономфин устраняет нестыковки в законодательствеКак учесть передачу материалов выбывающему учредителюКак учесть ликвидацию основных средствКак учесть ликвидацию основных средств

ХУМШ учун қишга тайёргарлик кўриш бўйича қўлланма ишлаб чиқилди

13.09.2018

Читать на русском языке


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги кўп квартирали уй-жой фондини кузги-қишки даврга (бундан кейин – КҚД) ўз вақтида тайёрлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқди. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

Тегишли тадбирлар ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида муҳокама қилиниши ва тасдиқланиши таъкидланган. Бунда тасдиқланган ишлар режаси ва уларни бажариш жадвалини маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла), ХУМШ уюшмаси ва туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этишни назарда тутувчи нормани киритиш таклиф этилмоқда.    

 

КҚДга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиш вазифаси уйбошилар, ХУМШ бошқаруви аъзолари ва раисининг зиммасига юклатилади:

 

ХУМШ бошқаруви аъзолари ва уйбошилар

ХУМШ раиси

  • КҚДга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирларнинг масъул ижрочилари телефон рақамлари рўйхатига эга бўлишлари керак;
  • Ф.И.О., иш жойи, алоқа боғлаш телефонини кўрсатган ҳолда мулкдорлар (ижарага олувчилар) рўйхатини тузиб, уни ХУМШ бошқаруви раисига (ижрочи директорига) тақдим этадилар;
  • кўп квартирали уйлар аҳолиси ўртасида сўров ўтказиб, унинг давомида уйлардан, шунингдек бошқа коммунал хизматлардан (электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти ва ҳ.к.) фойдаланишдаги муаммоларни аниқлайдилар, натижаларни умумлаштириб, буюртманома тайёрлайдилар ва иситиш мавсуми тугагандан кейин уни ХУМШ раисига (ижрочи директорига) тақдим этадилар;
  • уй-жойлар мулкдорларини (ижарага олувчиларни) ички коммуникациялар ва асбоб-ускуналарни ўз вақтида КҚДга тайёрлаш (қувурлар, радиаторлар, кранлар, аралаштиргичлар ва бошқаларни таъмирлаш/алмаштириш) зарурлиги ҳақида огоҳлантирадилар;
  • кўп квартирали уйларни КҚДга тайёрлаш чоғида аҳолини ХУМШ ва бошқа ташкилотлар ўтказадиган тадбирлар ҳақида ойига камида 1 марта соддалаштирилган шаклда ўз вақтида хабардор қиладилар;
  • ХУМШ раисига (ижрочи директорига) келиб тушаётган маблағлар, уйда яшовчиларнинг қарзи ҳақида, шунингдек келиб тушган маблағлар сарфиёти ҳақида ҳисобот тақдим этадилар, ҳар чоракда уйда яшовчилар олдида ҳисобот берадилар;
  • бажарилган ишлар далолатномасини қабул қилиш ва имзолашда иштирок этадилар.
  • кўп квартирали уйлар, квартираларда профилактика ва умумий мол-мулкни бошқа таъмирлаш ишларини ўтказиш учун уларни уйбошилар ва мулкдорлар билан биргаликда текширади;
  • уй-жойларни КҚДга тайёрлаш бўйича тадбирларни умумлаштиради ва шакллантиради;
  • уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун КҚДга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар режасини тайёрлайди;
  • тадбирларни келишиш учун маҳалла қўмитаси раисига тақдим этади;
  • уйнинг/уйларнинг техник ҳолати ва аҳоли буюртманомаларидан келиб чиқиб, ишларни бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда таъмирлаш ишларининг тўлиқ рўйхатини тузади;
  • йилда 2 марта (баҳорда ва кузда) уй-жойларнинг техник ҳолатини текширади, ХУМШнинг умумий мол-мулкини инвентаризация қилади, таъмирлаш ишининг ҳар бир турига нуқсонлар далолатномасини тузади, ишлар ҳажмини белгилайди;
  • белгиланган тартибда қуйидаги ишларнинг харажатлар сметасини тузади: нуқсонлар далолатномаси бўйича – жорий таъмирлаш; лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича – капитал таъмирлаш;
  • ХУМШдаги кўп квартирали уйни/уйларни инвентаризациядан ўтказиш якунлари бўйича йиғма жадвал ва КҚДга тайёрлаш ишлари режасини тузади;
  • капитал, жорий таъмирлаш, кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш умумий харажатларидан келиб чиқиб 1 кв. м учун ХУМШ аъзоларининг мажбурий бадали миқдорини ҳисоблайди ва уй аҳли умумий йиғилиши тасдиқлаши учун киритади;
  • уйда таъмирлаш ишларини бажариш учун, мажбурий бадаллардан ташқари, маблағлар ва бошқа манбаларни жалб этиш имкониятини ўрганади (масалан, техник нормаларга кўра бунинг имкони бўлса, уй фасадининг бир қисмини реклама шчити, кабель телевидениесини ўрнатиш учун ижарага бериш, ертўланинг бир қисмини ижарага бериш ва ҳ.к.);
  • ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилиши кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун тайёрланган режа, ишлар жадвали, даромадлар ва харажатлар сметасини тақдим этади, КҚДга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун масъулларни белгилайди; 
  • КҚДга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ таъмирлаш ишларини ўтказиш учун маблағлар етишмаган тақдирда ХУМШ бошқаруви уй-жой фондини КҚДга ўз вақтида тайёрлашни таъминловчи кредит олиш учун банклар, ХУМШ уюшмаси, ҳокимликка ўз вақтида мурожаат қилиши шарт;
  • аҳоли КҚДда нормал яшашини таъминловчи устувор (кечиктириб бўлмайдиган) ишлар ўтказилишини ташкиллаштиради (томни жорий ва капитал таъмирлаш, иситиш, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, электр таъминоти, канализация, газ таъминоти ва бошқа тизимларни жорий ва капитал таъмирлаш);
  • кўп квартирали уй-жой фонди ва унга туташ ҳудуддан тўлақонли фойдаланиш учун ХУМШни малакали ходимлар билан таъминлайди ёки уй-жойга хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш учун бошқарувчи компания билан шартнома тузади;
  • аҳолининг (мулкдорларнинг) умумий мол-мулкни сақлаш учун мажбурий бадаллар бўйича ХУМШ олдидаги қарздорлигини қисқартириш чораларини кўради.

 

Лойиҳа рад этилиши, унга қўшимча киритилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_