Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари оширилди

06.01.2017

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016  йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан мол-мулкини  ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг янги энг кам ставкалари тасдиқланди.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларга шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда солиқ солинади. Аммо ушбу сумма ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кам бўлмаслиги даркор.

 

Мол-мулкини ижарага бераётган жисмоний шахслар учун ойлик ижара тўловининг энг кам ставкалари 1,5 баробар оширилди ва қуйидаги миқдорларда белгиланди:

 

1. Уй-жойлар (умумий майдоннинг 1 кв.метри учун сўмда):

  • турар жой:

- Тошкент шаҳрида – 4 500;

- Нукус шаҳри ва вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000;

- бошқа аҳоли пунктларида – 1 500;

 

  • нотурар жой:

- Тошкентда – 9 000;

- Нукус шаҳри ва вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарларда – 6 000;

- бошқа аҳоли пунктларида – 3 000;

 

2. Автотранспорт (1 та автотранспорт воситаси учун сўмда):

  • енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) – 330 000;

 

  • микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари – 645 000.

 

Эслатиб ўтамиз, юридик шахслар учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳар йили вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Ирина Ахметова

экспертимиз.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах