Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Илмий даража изланувчилари учун имтиҳонлар тартиби ўзгартирилди

26.02.2016

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 17 февралда 2764-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2442, 2013 йил 25 март) ўз кучини йўқотган деб топилди.

 

Илгаригидек, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар (кейинги ўринларда – изланувчи) қуйидагилардан малакавий имтиҳонларни топширади:

 

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи;

 

диссертация мавзусига мувофиқ ихтисослик;

 

чет тили (инглиз, француз, немис тили ёки Олий аттестация комиссияси билан келишилган ҳолда бошқа чет тили).

 

Эндиликда изланувчилар тегишли фан тармоғидан келиб чиқиб, қўшимча равишда қуйидаги малакавий имтиҳонларни топширади:

 

ижтимоий-гуманитар фанлар – “Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари” фанидан (махсус фандан);

 

аниқ ва табиий фанлар – “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани саволлари таркибида махсус фандан;

 

иқтисодиёт фанлари – “Иқтисодиёт назарияси” фанидан;

 

чет тиллари соҳалари – “Иккинчи чет тили” фанидан;

 

изланувчининг олий маълумоти соҳаси диссертация ёқланаётган фан тармоғидан фарқ қилган ҳолларда – ОАК томонидан белгиланган мутахассисликдан.

 

Юқорида кўрсатилган қўшимча малакавий имтиҳонлар рўйхатидан қуйидагилар чиқариб ташланди:

 

иқтисодиёт фанлари – махсус фандан;

 

аниқ ва табиий фанлар, тиббиёт, иқтисодиёт ва педагогика фанлари – математик моделлаштириш ва математик статистика асосларидан;

 

педагогика фанлари – умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихидан.

 

Аввалгидек, бакалавр даражасига ёки олий маълумотли мутахассис дипломига эга бўлган изланувчилар тегишли фан соҳасининг асосий мазмуни ҳамда умумметодологик ва назарий муаммоларини қамраб оладиган мутахассисликдан, олий маълумотли ҳарбий мутахассис дипломига эга бўлган изланувчилар ҳарбий фанлар доктори илмий даражасини олиш учун тегишли олий ҳарбий таълим ўқув дастурларига мувофиқ мутахассисликдан ҳам қўшимча малакавий имтиҳон топширади.

 

Хорижий фуқаролар учун малакавий имтиҳон топшириш тартиби ўзгармади. Улар, илгаригидек, фақат диссертация мавзусига мувофиқ ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон топширади.

 

Янги Низомда малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари батафсил тартибга солинган.

 

Хусусан, олий ўқув юртидан кейинги таълим ташкил этилган ва бошқа талабларга жавоб берадиган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари (кейинги ўринларда – муассаса) томонидан малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқининг олиниши тартиби белгиланган. Эндиликда муассасалар малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилганидан сўнг ОАК билан келишилган ҳолда 2 йилга (илгари – 1 йилга) малакавий комиссияларни тузади. Малакавий комиссияларнинг фаолият тартибига ҳам бир қатор аниқликлар киритилган.

 

Шунингдек аниқлаштирилишича, муассасалар раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасада, вазирлик ва идоралар раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган ташкилот тизимидаги муассасаларда малакавий имтиҳонларни топширишга рухсат этилмайди. Илгари малакавий имтиҳонлар ўтказиладиган ташкилотлар раҳбариятига имтиҳонларни ўз асосий иш жойларида топширишга рухсат этилмасди.

 

Эндиликда малакавий имтиҳонлар сессия шаклида февраль, май, ноябрь ва декабрь ойларида (илгари – февраль, май ва ноябрь ойларида) қабул қилинади. Шунингдек ОАКга сабабларини кўрсатган ҳолда мурожаат қилиб, малакавий имтиҳонларни бир сессия давомида такроран ёки сессиядан ташқари даврда топшириш мумкин. Илгари малакавий имтиҳонларни бир сессия давомида такроран топширишга йўл қўйилмасди.

 

Аввалгидек, малакавий имтиҳонлар ёзма ва оғзаки шаклда ўтказилади. Имтиҳон варақалари имтиҳонлар ўтказилгандан кейин 3 ой (илгари – 1 йил) давомида улар ўтказилган муассасада сақланади.

 

Белгиланишича, муассасалар томонидан малакавий имтиҳонларни ўтказиш жараёнлари видеотасвирга олиниши мумкин. Видеотасвирлар 3 ой давомида малакавий имтиҳонлар ўтказилган муассасада сақланади.

 

Малакавий имтиҳонларни муваффақиятли топширган изланувчиларга 10 кун ичида белгиланган шаклдаги гувоҳнома берилади. Илгари бундай муддат белгиланмаган эди.

 

Аввалгидек, мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади.

 

Узрли сабабларга кўра имтиҳонларга келмаган изланувчилар, илгаригидек, муассаса раҳбарининг ёзма рухсати асосида жорий сессия давомида малакавий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқига эга. 

 

Малакавий имтиҳонларнинг белгиланган талаблар асосида ўтказилмаганлиги юзасидан 2 ой ичида (илгари – жорий сессия давомида) ОАКга шикоят қилиниши мумкин.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 22 февралдаги 7-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 724