Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Импорт товар қандай сертификатлаштирилади

26.10.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2015 йилдаги 292-сон қарори билан мувофиқликни баҳолаш ва метрологик хизматлар бўйича органлар фаолиятини аккредитация қилиш ва инспекция назоратидан ўтказиш тартибини тартибга солувчи ҳужжатлар тасдиқланди.


 

“Ўзстандарт” агентлигига инспекция назоратидан ўтказилгандан сўнг 05.04.2014 йилгача аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш ва метрологик хизматлар бўйича аккредитация органлари тўғрисида янги гувоҳномаларни расмийлаштириш топширилди.

 

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

 

Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом;

 

 

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисида Низом.

 

 

Биринчи Низомга мувофиқ маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимлар, шунингдек метрологик ишлар ва хизматларнинг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш борасида ўзининг малакали эканлигини эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан Миллий аккредитация органига мурожаат қилган талабгор аккредитация қилинади.

 

 

Низом билан бир неча босқичдан иборат  аккредитация шартлари белгиланган. Унинг ҳар бир навбатдаги босқичи олдинги босқичнинг натижалари ижобий бўлган тақдирда бажарилади. Аккредитация қилиш  ишлари учун тўлов босқичма-босқич амалга оширилади.

 

 

Қарор ижобий бўлган тақдирда Миллий аккредитация органи ариза берувчига тегишли гувоҳномани 3 иш куни мобайнида беради.

 

 

Иккинчи Низом мамлакатимизга импорт қилинаётган маҳсулотлар, ўлчов ва синов воситалари, стандарт намуналарига, шунингдек давлат метрологик назоратини татбиқ этиш соҳасида қўллаш мумкин бўлган ўлчовларни бажариш методикасига татбиқ этилади.

 

 

Ўзбекистондан ташқарида берилган мувофиқлик сертификатлари (декларациялар) ва синов протоколлари қуйидаги ҳолатларда эътироф этилади:

 

 

уларни ўзаро эътироф этиш тўғрисида халқаро битим мавжуд бўлганда;

 

 

 

рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган кўрсатилган мамлакатларда ишлаб чиқарилган технологик асбоб-ускуналарни ва уларнинг қисмларини олиб киришда;

 

 

олиб кирилаётган маҳсулотларнинг сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун Ўзбекистонда аккредитация қилинган синов лабораторияси мавжуд бўлмаганда.

 

 

 

Ўзбекистондан ташқарида берилган мувофиқлик сертификатларини (декларацияларини) эътироф этиш учун ариза берувчи (жисмоний ёки юридик шахс - импорт қилувчи, ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ёхуд уларнинг вакили) томонидан ушбу сертификатлаштириш органига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома берилади.

 

 

 

Сертификатлаштириш органи 2 иш кун (тез бузиладиган маҳсулотлар учун - 1 иш куни) мобайнида буюртманомани кўриб чиқади, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади, маҳсулотни идентификациялашни амалга оширади. Натижалар бўйича 1 иш куни мобайнида мувофиқлик сертификатини (декларацияни) эътироф этиш, қўшимча синовлар ўтказишнинг зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади ёки эътироф этишни рад этишнинг расман асосланган ҳужжатини беради.

 

 

Ўзбекистондан ташқарида берилган мувофиқлик сертификатини (декларацияни) эътироф этиш уни мамлакатимизнинг мувофиқлик сертификати юзасидан қайта расмийлаштириш ва сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

эксперт-юристимиз.

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 340