Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить ошибку в единице измерения в ЭСФФинансовая отчетность раз в год, а не ежеквартально: Минэкономфин устраняет нестыковки в законодательствеКак учесть передачу материалов выбывающему учредителюКак учесть ликвидацию основных средств

Ирригация институти университетга айлантирилди

13.12.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 10.12.2021 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-42-сон қарори қабул қилинди.

 

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети деб қайта номланди.

 

Университет гидроэнергетика, ирригация, мелиорация, қишлоқ хўжалигида инновацион техника ва технологиялар, сув тежовчи суғориш технологиялари, қайта тикланувчи энергия манбалари, геодезия ва геоинформатика, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

 

Шунингдек, қуйидагилар ҳам унинг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланади:

  • суғориш тизимлари самарадорлигини ошириш, тежамкор суғориш технологияларини яратиш, “рақамли қишлоқ хўжалиги” ва геоахборот тизимлари асосида ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолашни йўлга қўйиш ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишнинг такомиллашган усулларини ишлаб чиқиш;
  • замонавий ўқув ва илмий-лаборатория базасини шакллантириш, уни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотларни кенгайтириш ва уларнинг трансфери бўйича самарали тизимни шакллантириш;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш, сув ресурсларини ҳисобга олиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, гидротехника иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишни рақамлаштириш борасида илмий ечимларни ишлаб чиқиш;
  • ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларини жорий этиш, таълим ва тадқиқотни уйғунлаштириш орқали иқтисодиёт тармоқлари учун энг илғор инновацион технологияларни ишлаб чиқиш;
  • тасарруфидаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бошқалар.

 

Қуйидагилар ташкил этилмоқда:

  • Университет фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши;
  • Трансформация офиси;
  • Университет фаолиятини ривожлантириш жамғармаси.

 

Бошқарув кенгаши Университетнинг молиявий йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш, Фанлар академияси илмий муассасалари ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий мактабларни ривожлантириш, таълим, илмий тадқиқот ва ишланмалар трансфери жараёнларини ривожлантириш ҳамда илмий тадқиқот ва инновацион ишланмалар бўйича буюртмачилар билан манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш, илмий маҳсулотларни тижоратлаштириш, стартап ва акселератор фаолиятларини йўлга қўйиш, инвестицияларни жалб этиш билан шуғулланади.

 

Трансформация офиси қуйидагилар учун масъул этиб белгиланди:

  • Университетни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш ҳамда 2025 йилга қадар халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга киритиш;
  • Университетни танитиш бўйича миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет ва бошқа воситалар орқали тарғибот тадбирларини ўтказиш ва реклама қилиш;
  • Университетдаги турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларни тайёрлашда қоғоз шаклидан воз кечиш, бошқарув тизими ва ўқув жараёнлари, кутубхона ва ҳужжатлар айланмасини рақамлаштирувчи “Рақамли Университет” платформасига тўлиқ ўтишини таъминлаш.

 

Университетнинг 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб академик ва ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳасида ваколатлари белгиланди. Университет 2022 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.

 

Шунингдек, ОЎМТВ ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Университет ҳузурида юридик шахс мақомига эга Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институтини ташкил этиш, Университетнинг Бухоро филиали негизида Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтини ташкил этиш, Университетнинг Қарши филиали негизида Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.