Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Иш берувчи ШЖБПҲни ИДХЯПда очиши мумкин

10.09.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 595-сон қарорига Президентнинг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  ПФ-4725-сон Фармонини ижроси юзасидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга

олишни юритиш тартиби тўғрисида Низомда иш берувчилар, шунингдек меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга ошираётган фуқаролар учун жамғариб бориладиган пенсия тизимида қатнашиш мажбурийлиги белгиланган.

 

Эндиликда иш берувчи жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тарзда қатнашаётган фуқароларни ушбу тизимга ёзма шаклда ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталининг шахсий "тадбиркорлик субъекти кабинети"да электрон шаклда ҳисобга олишни амалга оширади.

 

Ҳисобга қўйиш, ШЖБПҲ очиш ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини расмийлаштириш қуйидаги муддатлар давомида амалга оширилади:

 

-агар сўровнома ёзма равишда расмийлаштирилган бўлса, 3 иш кунида;

 

-агар сўровнома ИДХЯПнинг шахсий "тадбиркорлик субъекти кабинети"да электрон шаклда расмийлаштирилган бўлса, бир иш кунида.

 

Халқ банки филиали 3 иш куни мобайнида иш берувчига унинг ходимлари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги хабарномани ёзма равишда тақдим қилади ёки электрон шаклда юборади.

 

Ҳужжат билан иш берувчининг мажбуриятлари ҳам тўғирланди. Жумладан, аниқланишича, иш берувчи тегишли хабарнома келган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида Халқ банки филиалидан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини олиши ҳамда 3 иш куни мобайнида уларни ходимларга беришни таъминлаши шарт. Низомда энди кўзда тутилишича, ходимнинг ШЖБПҲга ўтказилган бадаллар суммаси тўғрисида Халқ банкига тақдим этилган маълумотлар нусхаларини ходимнинг талабига кўра бепул бериши шарт.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида янги» шарҳини эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

 

 

 

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 390