Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Иш ҳақи учун буюртмани муҳрсиз бериш имконияти

16.10.2015

2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Марказий банк Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 8 октябрда 2342-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага қўшимча киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун ҳисобварақда маблағларни банд (брон) қилишга доир ариза, шунингдек жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва бошқа бадалларни ўтказиш бўйича тўлов топшириқномалари хўжалик юритувчи субъектнинг думалоқ муҳри билан у мавжуд бўлган тақдирда тасдиқланади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 12 октябрдаги 40-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1488