Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Иситиш тизимларини бошқариш хусусий секторга берилади

13.04.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 10.04.2023 йилдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги Қарор имзоланди.

 

Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, республика худудларидаги давлат ижтимоий соҳа объектлари давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида кўмир ёқилғисига ўтказилади.

 

Шунингдек, давлат ижтимоий соҳа объектлари бўйича 2023 йилда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни имзолаш режаси тасдиқланмоқда.

 

Лойиҳалар доирасида давлат шериклари сифатида туман (шаҳар) ҳокимликлари иштирок этади; хусусий шериклар тендер ва (ёки) энг яхши таклифни танлаб олиш  йўли орқали туман (шаҳар) депутатлар Кенгашлари қарорлари асосида танлаб олинади.

 

Хусусий шерикларга қуйидаги талаблар ўрнатилмоқда:

  • хусусий шериклар маблағларининг улуши камида 50 % бўлиши;
  • хусусий шериклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун харажатлар миқдори маҳаллий бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағларга нисбатан кам бўлиши;
  • хусусий шерикларнинг солиқ тўловчи сифатида ишончли бўлиши ва охирги йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади 3 млрд сўмдан кам бўлмаслиги.

 

Давлат-хусусий шериклик асосида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш учун жами 500 млрд сўм ажратилади.

 

Иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, хориждан олиб келинадиган (импорт қилинадиган), республикада ишлаб чиқарилмайдиган айрим товарлар 2025 йилнинг 1 январига қадар божхона божидан озод қилинади. Товарлар рўйхати Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда шакллантирилади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳалар бўйича тасдиқланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан доимий мониторингни амалга ошириб боради.  Мониторинг натижасида аниқланган камчиликлар учун учун битимни бекор қилишгача бўлган  жазо чоралари қўлланилади.

 

Собир Нурбердиев.