Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Кадастр ишларини юритиш учун қоидалар белгиланди

13.11.2015

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 3 ноябрда 2725-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидалари тасдиқланди.

 

Белгиланишича, кадастр йиғмажилди* туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (кейинги ўринларда – давлат корхонаси) томонидан тайёрланади ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага илова қилинади.

 

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун юридик ва жисмоний шахслар (уларнинг ишончли вакиллари) (кейинги ўринларда - аризачи) давлат корхонасига тегишли ариза билан мурожаат қилади. Унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

 

ер участкасига, бино ва иншоотларга, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар (Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ);

 

бино ва иншоотларга, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар суднинг қарорига асосан ўтган тақдирда суднинг қарори;

 

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (аризачининг хоҳишига кўра).

 

Агар кўрсатилган ҳужжатлар аризага илова қилинмаса, кадастр йиғмажилди тайёрланмайди.

 

Аризалар топширилган куннинг ўзида кўчмас мулк билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича аризалар реестрига қайд қилинади.

 

Аризачи давлат корхонасига телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат кўринишида ариза бериши, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича шартномани расмийлаштириши, бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириши мумкин.

 

Ариза келиб тушган куннинг ўзида давлат корхонаси ва аризачи ўртасида кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича шартнома тузилади.

 

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишларининг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига биноан аниқланади.

 

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш муддати кадастр объектининг мураккаблигига қараб уни тайёрлаш бўйича шартномада белгиланади ва бир ойдан ошмаслиги керак. Аризачи билан келишган ҳолда кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун бир ойдан ортиқ муддат белгиланиши мумкин.

 

Ҳужжатда алоҳида ер участкасининг, бино ва иншоотларнинг, кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш қоидалари батафсил қайд этилган. Хусусан, белгиланишича, ер участкасига бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилган ер участкасида уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилиш тугаллангандан кейин мулкдорнинг аризасига кўра давлат корхонаси 10 кун ичида уй-жойни техник инвентаризация қилади.

 

Белгиланишича, тайёрланган кадастр йиғмажилдида камчиликлар аниқланганда улар ёзма равишда бир кун ичида ижрочига тақдим этилиб, у камчиликларни кўриб чиқади ва 3 кун ичида кадастр йиғмажилдига тузатишлар киритади.

 

Ҳужжат кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритишнинг батафсил тартибини ўз ичига олади.

 

Белгиланишича, кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ҳуқуқ эгасининг аризасига кўра давлат корхонаси архивида сақланаётган кадастр йиғмажилдининг тегишли қисмларидан нусха олинади. Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғмажилдининг ҳар бир варағига давлат корхонаси раҳбари томонидан “аслига тўғри” деган ёзув киритилади, имзо қўйилади ва ариза келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ҳуқуқ эгасига тақдим этилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 9 ноябрдаги 44-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

__________

* Кадастр йиғмажилди – объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах