Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Касаллик варақалари янгича тарзда берилади

09.07.2015

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан (АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатга олинган) меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги янги Йўриқнома тасдиқланди. Аввал амалда бўлган Йўриқнома (19.01.2000 йилдаги 873-сон) ўз кучини йўқотди.

 

Эски Йўриқномадан фарқли ўлароқ, янгисида меҳнатга лаёқатсизлик варақасига ҳамда меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасига анча аниқ таъриф берилган. Демак, белгиландики, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси шахсни ишдан озод қилиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш учун асос бўладиган ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишнинг ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади. Фуқароларнинг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги, протез қўйдирганлиги, санаторий-курортда даволанганлиги, шунингдек соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказиш учун ва карантин туфайли меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини экспертиза қилиш натижаларига кўра аниқланган меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги у билан тасдиқланади. Меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси эса шахсни ишдан (ўқишдан) озод қилиш учун асос бўладиган ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишнинг ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади. Меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси билан қуйидагилар тасдиқланади:

 

ўқувчи, талаба, магистрант, клиник ординатор ва катта илмий ходим-изланувчиларнинг ўқишга вақтинча лаёқатсизлиги;

 

алкоголга қарамлик натижасидаги касалликлар ва жароҳатлар, шунингдек мастлик натижасида олинган жароҳатлар;

ходимларнинг даврий профилактик тиббий кўрикдан ўтказилганлиги;

 

ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг амбулатория ёки стационар шароитда тиббий кўрикдан ўтказилганлиги;

касалликнинг келиб чиқиши касб билан боғлиқлигини аниқлаш юзасидан текширув ўтказилганлиги;

 

айбланувчи ёки судланувчининг суд ажрими билан тиббий муассасага жойлаштирилганлиги;

 

амбулатория шароитида 14 ёшга тўлмаган боланинг парваришга муҳтожлик даври 14 календарь кундан ошганлиги.

 

Белгиландики, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари, қоида тариқасида, давлат соғлиқни сақлаш тизими, шу жумладан, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларига қарашли даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан берилади. Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларига тегишли даволаш-профилактика муассасалари меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертиза қилиш ёки тиббий-меҳнат экспертизаси бўйича етарли малакали ходимга эга бўлган тақдирда, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари беришга ҳақли. Бунда соғлиқни сақлашнинг хусусий тизимидаги даволаш-профилактика муассасаси стационар шароитда фаолият юритаётган бўлиши зарур.

 

Қуйидаги муассасаларнинг шифокорлари меҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришга ҳақли эмас:

 

тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;

 

шифохоналарнинг қабул бўлимлари;

 

суд-тиббий экспертиза муассасалари;

 

пансионат ва санаторий-курортлар, сил касалликлари санаториялари бундан мустасно;

 

физиотерапия, даволаш физкультураси ва спорт тиббиёти ихтисосликлари бўйича тиббий муассасалар.

 

 

Олис ҳудудлардаги даволаш профилактика муассасаларида битта даволовчи шифокор фаолият кўрсатган тақдирда, ушбу шифокор Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, соғлиқни сақлаш бошқармалари  бошлиқларининг буйруғига асосан бир ойгача бўлган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси бериши мумкин. Аввал даволовчи шифокорлар бўлмаган чекка жойларда меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ёки маълумотномаларини бериш ҳуқуқи фельдшерларга маҳаллий соғлиқни сақлаш органларининг махсус буйруғига кўра, кейинчалик назорат қилиб бориш шарти билан чекланган муддатга берилганди.

 

Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ишламайдиган шахсларга, иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган шахсларга (бола парваришлаш учун бериладиган таътил ёки иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътилда бўлган аёлларнинг такрорий ҳомиладорлиги ҳолларидан ташқари) ва ҳарбий хизматчиларга берилмайди. Аввал бу тоифага аттестациядан ўтган ИИВ ходимлари ҳам киритилганди.

 

Меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 67-моддасида назарда тутилган ҳолларда  бекор қилингандан (меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар), ҳарбий хизматчи муддатли ҳарбий хизмат сафидан бўшатилгандан кейин бир ой ичида меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик вужудга келган бўлса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

 

Уларнинг хўжалик мансублиги, мулкчилик шакли ва хўжалик юритувидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотлар ходимларининг, шунингдек шартномалар асосида ишлайдиган ва якка тартибдаги меҳнат, хусусий тадбиркорлик фаолияти билан, шу жумладан ижара шартларида шуғулланувчи ёки деҳқон хўжалигида ишловчи фуқароларнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан, айрим ҳолларда эса маълумотномалар билан тасдиқланадиган норма чиқариб ташланди.

 

 

Ўзгартиришлар қуйидаги бандларга ҳам тааллуқли бўлди:

 

КАСАЛЛИК ВА ШИКАСТЛАНГАНЛИК БЎЙИЧА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАЛАРИ ЁКИ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК

МАЪЛУМОТНОМАЛАРИ БЕРИШ

 

ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ БЎЙИЧА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАЛАРИ БЕРИШ

 

ОИЛАНИНГ БЕТОБ АЪЗОСИНИ ПАРВАРИШЛАГАНЛИК БЎЙИЧА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАЛАРИ ВА МЕҲНАТГА

ЛАЁҚАТСИЗЛИК МАЪЛУМОТНОМАЛАРИ БЕРИШ

 

ПРОТЕЗ ҚЎЙДИРГАНЛИК УЧУН МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАЛАРИ БЕРИШ

 

САНАТОРИЙ-КУРОРТДА ДАВОЛАНГАНЛИК УЧУН МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАЛАРИ БЕРИШ

 

СОҒЛИҒИ ҲОЛАТИГА КЎРА БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ УЧУН МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАЛАРИ БЕРИШ

 

КАРАНТИНДА ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАЛАРИ БЕРИШ

 

МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАЛАРИ ҲАМДА МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК МАЪЛУМОТНОМАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

 

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 20 апрелдаги 15-сонида расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

 

Ушбу ҳужжатнинг тўлиқ матни, уларга шарҳлар ҳамда у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини бизнинг эксперт-юристимиз

 

Сардор ДЖУМАШОВ тайёрлади.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1535