Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда

12.01.2017

Президентнинг 28.12.2016 йилдаги  ПҚ–2705-сон Қарори кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.

2017-2020 йилларда кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси қабул қилинди. У қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олган:

  • ёлғиз қолган кексалар ва ногиронлар ҳаёти даражаси ва сифатини оширишга қаратилган қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
  • кексалар ва ногиронларга тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати ва даражасини ошириш;
  • ёлғиз қолган кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, манзилли ижтимоий ҳимояни кучайтириш, уларга кўрсатилаётган моддий ёрдамни кенгайтириш;
  • тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

 

Кўрсатилган даврда тадбирларни амалга ошириш учун жами 466 586 млн. сўм йўналтирилади, улардан:

  • Давлат бюджети маблағлари  390 460 млн. сўм;
  • бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг маблағлари  56 046 млн. сўм;
  • ижрочилар маблағлари  20 080,0 млн. сўм;
  • халқаро молия институтлари кредитлари ва грантлари   108,7 млн. АҚШ доллари.

 

2017-2020 йиллар мобайнида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26 тиббий-ижтимоий муассасалари қурилади ва реконструкция қилинади. Ишларни молиялаштиришнинг асосий параметрлари ҳам қарор билан тасдиқланган.

 

Қуйидагича тартиб жорий қилинмоқда, унга кўра:

  • 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар) бўлимида биттадан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларида учтадан, марказий аппаратда 8 нафар ходим ҳисобидан "Нуроний" жамғармаси штат бирликлари таъминотини бюджетдан молиялаштиришга қабул қилиб, "Нуроний" жамғармаси пенсионер ходимларига пенсияларни 100 фоиз миқдорда тўланади;
  • бюджет маблағлари ҳисобига таъминланаётган "Нуроний" жамғармаси ходимларига "Наврўз" ва "Мустақиллик" байрамларига мукофотлар "Нуроний" жамғармаси бўлимларида лавозим окладининг 50 фоизи миқдорида ва марказий аппаратда лавозим окладининг 100 фоизи миқдорида тўланади;
  • Президентнинг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонига мувофиқ, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланма қийматига тенг компенсация олиш ҳуқуқини берилади;
  • бюджет маблағлари ҳисобига бепул тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими доирасида кексалар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийларини соғломлаштиришни таъминлаш учун 2017-2019 йилларда Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида санаторийлар қурилади.

 

Ҳужжат билан кўрсатилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун шахсий масъулият юкланган ва тегишли давлат органлари ва ташкилотларга алоҳида топшириқлар берилган. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз. 

 

Мавзуга оид материал:

 

«Нуроний» жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилди

 

 

 

Курс валют

2017-04-25
  • USD:3706.22 (+27.33) сум
  • EUR:3967.46 (+65.83) сум
  • RUB:65.91 (+0.56) сум