Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Кон-металлургия саноати учун экологик талаблар ўрнатилади

29.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2022 йилдаги “Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 474-сон қарори қабул қилинди.

 

Мазкур қарор  билан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва бошқа маъсул давлат органларига қуйидаги вазифалар юклатилган:

  • кон-металлургия саноатида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларни  халқаро яшил иқтисодиёт” мақсадларига эришиш индекси (Global Green Growth Index) асосида жаҳондаги ўнта энг яхши мамлакат даражасига етказиш;

маълумот учун: дунё бўйича Швеция, Дания, Чехия ва Германия, МДҲ мамлакатлари орасида Грузия, Марказий Осиёда эса Қирғизистон мазкур индексда энг юқори кўрсаткичларга эга.   

  • кон-металлургия саноати корхоналарида кам чиқитли ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурсларни қайта тиклашда самара берувчи фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
  • кон-металлургия саноати корхоналарида халқаро стандартлар асосида босқичма-босқич шаффоф ва самарали экологик менежмент тизимини жорий этишга қаратилган энг мақбул тартибга солиш сиёсатини юритиш.

 

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида қарор билан Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш дастури тасдиқланган.

 

Мазкур дастур ўзига аниқ чора-тадбирларни қамраб олган бўлиб, унда иккита асосий йўналиш белгиланган:

I.Атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар экологик талаблар доирасидан ошмаслигини таъминлаш;

II.Кон-металлургия саноати корхоналарида илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб экологик менежмент тизимини жорий этиш.

 

“Навоий КМК”, “Олмалиқ КМК” ва “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятлари фаолиятларини 2023 йил 1 июлга қадар халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида уларга қуйидаги вазифалар юклатилмоқда:

  • Глобал ташаббускорлик ҳисоботи (Global Reporting Initiative, GRI) ҳамда Атроф муҳит, ижтимоий ва бошқарув (Environmental Social Governance, ESG ) тартиби асосида узоқ муддатли экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • “яшил маҳсулот” ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
  • тадқиқотлар, ҳамкорлик келишувлари ва инновацион ечимлар орқали биохилма-хилликка салбий таъсирнинг олдини олиш ва камайтириш;
  • сувни тежаш мақсадида айланма сувлардан кенг фойдаланиш ишларини жадаллаштириш ва у билан боғлиқ муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
  • атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқаришни кескин камайтиришга эришиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.