Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Лотереялар йўриқномага асосан ўтказилади

03.11.2015

Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ Молия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 октябрда 2724-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

 

 

Белгиланишича, тиражли лотерея ўйинлари (кейинги ўринларда – тираж) лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга ва лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган тираж ўтказиш шартларига эга бўлган тираж ташкилотчиси* томонидан ўтказилиши мумкин.

 

 

Тиражни ўтказиш учун тираж ташкилотчиси тираж комиссиясини (20 кишидан кам бўлмаган таркибда) тузади ва унинг иш регламентини тасдиқлайди. Тираж комиссияси таркибига тираж ташкилотчиси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари киритилиши мумкин.

 

 

Белгиланишича, тиражни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ва бошқа ташкилий масалалар тираж ташкилотчисининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

 

Тиражни ўтказиш муддатлари ва жойи лиценцияловчи орган томонидан тасдиқланган тираж ўтказиш шартлари билан белгиланади.

 

 

Тираж комиссиясининг тўлақонли ишлаши ва тиражни ўтказиш учун тиражлар томоша зали, саҳна ва зарур миқдорда алоҳида хоналарга эга бўлган биноларда ўтказилади. Тиражларни ўтказишда ахборот-коммуникация технологиялари ва кузатув тизимларидан фойдаланилиши мумкин. Тиражлар хоҳловчиларнинг тиражга тўсиқсиз кириши ва хавфсизлик талабларига риоя қилиниши шарти билан оммавий тарзда ўтказилиши зарур. Бунда тиражни ўтказилиши тўғрисидаги маълумот у ўтказилишидан камида 5 кун олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.

 

 

Йўриқномада тиражни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий масалалар ва уни ўтказиш тартиби, шунингдек ютуқли лотерея билетларининг ҳисобга олиш ва ютуқлар расмий жадвалини тузиш тартиби батафсил қайд этилган. Шунингдек Йўриқномада тиражни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг шакллари келтирилган.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган. 

 

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 2 ноябрдаги 43-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

__________

* Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори билан тасдиқланган) 2-бандига биноан фақат Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс ўйин ташкилотчиси бўлиши мумкин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 августдаги 182-сон “Лотереялар ўтказишни ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-бандига мувофиқ лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар устав фондининг энг кам миқдори 200 млн сўм миқдорида белгиланган бўлиб, шундан камида 50 фоизи пул маблағлари билан шакллантирилади. Бунда устав фондини шакллантириш учун кредитга, гаров остида олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1522