Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Мактаб ўқувчиларини маънавий тарбиялаш концепцияси тасдиқланди

05.10.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 3.10.2022 йилдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 558-сон қарори қабул қилинди.

 

Концепция Президентнинг “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”    2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни назарда тутади:

  • мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан янги босқичга кўтариш;
  • мактаб ўқувчиларининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, маънавий куч ва миллий истеъдодларни сақлаш;
  • ҳарбий ватанпарварлик ҳамда буюк аждодлар жасоратини тарғиб этиш, ўрганиш;
  • узлуксиз таълим тизимида маънавий тарбия асосларини кучайтириш;
  • ўқувчиларни замонавий билим ва тажриба, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш жараёнида мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.

 

Ҳужжат билан Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш юзасидан “йўл харитаси” ҳам тасдиқланди.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш талаби бекор қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.10.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.