Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить ошибку в единице измерения в ЭСФФинансовая отчетность раз в год, а не ежеквартально: Минэкономфин устраняет нестыковки в законодательствеКак учесть передачу материалов выбывающему учредителюКак учесть ликвидацию основных средств

Мактабгача таълим бўйича мобиль гуруҳлар барча ҳудудларда ташкил этилади

09.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2021 йилдаги “Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим   хизматларини   кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 494-сон қарори қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2019 йилдаги 786-сон қарорига мувофиқ 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, республиканинг тегишли 13 та туманларда замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган ISUZU НC 40 автобусларда мобиль гуруҳлар тажриба-синов тариқасида ташкил этилган.

 

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизими жорий этилади.

 

Ҳужжат билан Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, у қуйидагиларни назарда тутади:

  • мобиль гуруҳларни ташкил этиш, уларни вилоятнинг энг яқин давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруғига асосан бириктириш тартиби;
  • болалар ўзини қулай ҳис этишига, мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мобиль гуруҳларни жиҳозлаш нормативлари;
  • мактабгача таълим мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун майдончаларни жиҳозлаш нормативлари;
  • мобиль гуруҳларига болаларни қабул қилиш тартиби.

 

Мобиль гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган махсус автотранспорт воситалари - автобуслар базасида ташкил этилади. Бир мобиль гуруҳдаги болалар сони камида 16 нафар, кўпи билан 30 нафар бўлиши лозим.

 

Мобиль гуруҳларга болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:

  • боланинг қонуний вакиллари аризаси;
  • туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан бериладиган йўлланма;
  • бола соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома.

 

Мобиль гуруҳларда ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 31 майигача ҳамда ёзги соғломлаштириш даври 1 июндан 31 августгача ҳисобланади.

 

Мобиль гуруҳларнинг иш тартиби 1 кунда 3 сменагача, ҳафта давомида 6 кунгача амалга оширилиши мумкин. 1 сменадаги машғулотлар давомийлиги эса 3 соатгача бўлиши лозим. Бунда мобиль гуруҳларда давлат мактабгача таълим хизматлари бепул кўрсатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.