Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

"Меҳрли мактаб"нинг филиаллари ташкил этилади

31.03.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2023 йилдаги “Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга таълим ва тарбия бериш тизимини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 134-сон қарори қабул қилинди.

 

"Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

 

Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар даволанаётган давлат тиббиёт муассасаларида “Меҳрли мактаб”нинг филиаллари 2023-2028 йилларда босқичма-босқич ташкил этилади.

 

Ҳар йили филиаллар камида 3 та ҳудудда очилади.

 

Филиалларнинг асосий мақсади – даволанишда бўлган болаларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини, уларнинг мактабгача таълим ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида таълимни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш ҳисобланади.

 

“Меҳрли мактаб”да мактаб директорининг филиаллар билан ишлаш бўйича ўринбосари, ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун эса –кадрлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозимлари жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.