Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейи ташкил этилади

17.02.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 16.2.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида”ги 129-сон қарори қабул қилинди.

 

Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи негизида Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейи ташкил этилади.

 

Унинг асосий вазифалари:

  • умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;
  • умумий мусиқий билимларнинг бошланғич асосларини ўргатиш ҳамда дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида етук кадрларни тайёрлаш;
  • халқаро танловларда муносиб қатнашадиган иқтидорли ёш мусиқачиларни тайёрлаш учун уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқув дастурлари ва услубларини жорий этиш;
  • таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасидаги илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш;
  • ҳарбий оркестрлар, шунингдек, бошқа вазирлик ва идоралар оркестр ва бадиий жамоалари учун малакали кадрлар захирасини шакллантириш ва бошқалар.

 

Ҳужжат билан Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейи офицерлар таркибининг ҳарбий унвонлари ва лавозимлар бўйича тариф разрядлари рўйхати тасдиқланди.

 

Лицейда мусиқа таълими ва ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида истисно тариқасида, мавжуд умумий ўрта таълим синфлари сақлаб қолинади.

 

Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом, қонун ҳужжатларига мувофиқ, оркестр артисти малака даражаси ҳамда кўкрак нишони берилади.

 

Лицей битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30%и миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15%и (шу жумладан, ижодий имтиҳонлар бўйича) миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах