Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Муҳофаза қилинадиган янги табиий ҳудудлар ташкил этилди

17.02.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 16.02.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-131-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида қуйидагилар ташкил этилди:

  • Учқудуқ туманида умумий майдони 1 200 000 гектар бўлган "Марказий қизилқум" миллий табиат боғи;
  • Томди туманида умумий майдони 40 000 гектар бўлган "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхонаси.

 

Юқоридаги кўрсатилган боғ ва қўриқхоналарнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар:

  • 2022 йилда - Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жaмғapмacи маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
  • 2023 йилдан бошлаб - Навоий вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жaмғapмacи маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи ва "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхонасининг муассиси Давлат экология қўмитаси ҳисобланади.

 

"Марказий Қизилқум" миллий табиат боғининг хўжалик мақсадида фойдаланиш зонасидаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғи учун ажратиладиган умумий майдон;
  • "Марказий Қизилқум" миллий табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари;
  • "Оқтоғ-Томди" давлат қўриқхонасининг қўриқхона ҳудуди учун ажратиладиган ер майдонлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах