Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

my.gov.uz регламентга эга бўлди

21.06.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 3.06.2016 йилдаги 188-сон қарори билан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

 

Биринчи Низомга мувофиқ бир ёки бир нечта давлат хизматини тақдим этиш тартиботлари (ариза берувчидан сўровни қабул қилиш тартиботи, сўровни кўриб чиқиш ва уни қайта ишлаш тартиботлари, натижани сақлаш ва жавобни юбориш тартиботи) АКТни қўллаган ҳолда электрон шаклда амалга оширилганда давлат хизмати электрон хизмат ҳисобланади. Агар таомилларнинг барчаси мазкур талабларга жавоб бермаса, хизматлар анъанавий ҳисобланади. Электрон хизматларга сўров жўнатиш ва жавоб йўллаш ЯИДХП орқали; расмий веб-сайтлар; ариза берувчилар билан узоқдан ҳамкорлик қилишини таъминловчи бошқа тизимлар орқали; анъанавий усулда давлат органлари томонидан амалга оширилиши лозим.

 

Электрон давлат хизматлари кўрсатиш бутун мамлакат ҳудудида ариза берувчилар учун электрон ҳукумат доирасида давлат органлари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш имкониятларини яратади. Ушбу мақсадда аҳоли ва тадбиркорлар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда давлат бошқаруви тизимида «ягона дарча» принципи жорий қилинади, хизматлар сифати оширилади, хизматлар кўрсатишнинг ошкора механизмлари яратилади ҳамда давлат хизматлари олишда харажатлар қисқартирилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах