Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: бизнесни янги қоидалар бўйича рўйхатдан ўтказиш

24.11.2016

Қонун ҳужжатларини баҳолаш порталида эълон қилинган янги лойиҳа Президентнинг 28.10.2016 йилдаги ПҚ-2646-сон «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарорини рўёбга чиқаришга бағишланган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизими тўғрисидаги низом янги таҳрирда;
  • Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишга ваколатли бўлган рўйхатдан ўтказувчи ва бошқа органларнинг ҳамкорлиги регламенти.

 

Номи тилга олинган ҳужжатлар 1.04.2017 йилдан бошлаб кучга кириши кўзда тутилмоқда.

 

Электрон тизим орқали рўйхатга олиш

 

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизими тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири лойиҳасида тартиботлар жумладан Интернет тармоғи (ЯИДХП) орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим), яъни ушбу жараённи таъминлаб берувчи АКТ мажмуи воситасида амалга оширилиши мумкинлиги ҳамда рўйхатга олувчи органларнинг электрон ҳамкорлиги назарда тутилган.

 

Шунингдек, Тизимда давлат божи тўлаш, гувоҳномадан фойдаланиш, манзил ўзгарганлиги ҳақида билдиришнома бериш, тадбиркорлик субъектлари ҳақида ахборот олиш ва ҳ.к. каби қўшимча ҳаракатлар ҳам амалга оширилади, якка тартибдаги тадбиркорлар эса фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш ёки уни тиклашга ариза топширишлари мумкин бўлади.

 

Бунинг учун ЯИДХПдаги фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки “тадбиркорлик субъекти кабинети”га кириш ҳуқуқини қўлга киритиш, авторизациядан ўтиш ва «тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш» интерактив давлат хизмати веб-саҳифасини танлаш жоиз.

 

Рўйхатга олувчи органга Тизим орқали юбориладиган ҳужжатлар «PDF» форматда бўлиши, ариза берувчининг ЭРИ билан тасдиқланган бўлиши ёки у бўлмаган тақдирда, «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими тўғрисида низомда назарда тутилган тартиб бўйича ариза берувчини идентификациялаш йўли билан олинган хужжат бўлиши керак (17.12.2015 йилдаги 365-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

Фирма номини танлаш аризани тўлдиришда лотин тилидаги мавжуд номларни танлаш орқали амалга оширилади, унинг ўхшашлиги Тизим томонидан автомат тарзда текшириб берилади. Ариза берувчи танлаган ном 60 кун мобайнида ариза берувчида сақлаб турилади (шу тариқа, уни захирада ушлаб туриш ва ягона логин ва пароль тақдим этиш ҳақидаги талаб бекор қилинади).

 

Аризанинг таклиф этилган шаклини тўлдиргач, давлат божини тўлаш зарур. Буни бир нечта усул орқали амалга ошириш мумкин:

  • реал вақт режимида Интернет орқали – банк картаси ва уланган “СМС-хабар бериш” хизмати ёрдамида нақд пулсиз шаклда;
  • банк кассалари орқали – нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда;
  • ҳисоб рақамидан банк ўтказмасини амалга ошириш орқали нақд пулсиз шаклда.

 

Реал вақт режимида ариза берилган пайтдан бошлаб кўпи билан 30 дақиқадан кейин Тизим электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради. У таъминот гуруҳининг масъул шахси ёки Тизим фойдаланувчисининг ЭРИни, QR-код (матрицали штрихли код)ни, шунингдек ягона идентификация кодини ўз ичига олиши керак. Тизим воситасида ариза берувчи рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги электрон гувоҳноманинг нусхасини қоғозга распечатка қилиши мумкин.

 

Одатдагидек шахсан келиб ҳам давлат рўйхатидан ўтиш мумкин.

 

Низом билан бир қаторда қуйидагиларни тасдиқлаш таклиф этилмоқда:

  • ариза шакллари: якка тартибдаги тадбиркорни, янги тузилаётган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатга олиш маълумотларида ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олиш;
  • тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма берганлик учун ундириладиган давлат божлари ва йиғимлар ставкалари;
  • тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари;
  • юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома шакллари;
  • мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган рўйхатдан ўтказиш маълумотларига ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхати;
  • тадбиркорлик субъектлари устав фондининг минимал миқдорига талаблар;
  • юридик шахс қайта ташкил этилганлиги тўғрисида хабар бериш шакли.

 

Ягона  давлат реестриочиқ манба

 

Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасида (кейинги ўринларда - Реестр) кўрсатилганидек, бу барчанинг танишиши учун очиқ бўлган давлат ахборот ресурси бўлиб, у юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор мақомини олганлиги, улар томонидан фаолиятни тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек бошқа маълумоларни  ўзида сақлайди.

 

Реестр марказлаштирилган ҳолда Тизим воситасида рўйхатга олувчи органлар томонидан электрон шаклда юритилади ва “Электрон ҳукумат” тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларига интеграцияланади.

 

Реестрга қайдлар давлат рўйхатидан ўтказишда ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида, шунингдек давлат органлари маълумотлари ва ҳужжатлари асосида киритилади. Реестрнинг маълумотлар базаларида сақланадиган маълумотлар тафовутлар аниқланганда устунликка эга бўлади.

 

Реестрга киритиш учун асослар:

 

  • давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш, рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш, тадбиркорлик субъектини Реестрдан чиқариш, Регистрда сақланадиган маълумотлардаги  ўзгаришлар;
  • суднинг давлат рўйхатидан ўтказишни, рўйхатдан ўтиш маълумотларини ўзгартиришни ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек тадбиркорлик субъектини банкрот деб топиш;
  • қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатлар.

 

Биринчи ҳолатда маълумотлар автоматлаштирилган дастурий-аппарат воситалари воситасида автомат тарзда реал вақт режимида киритилади, қолган ҳолатларда – рўйхатга олувчи орган томонидан асослар вужудга келган пайтдан бошлаб 2 кун мобайнида киритилади.

 

Реестрдаги маълумотлар ЯИДХПда жойлаштирилади. Шу тариқа улардан умумий фойдаланиш имконияти таъминланади. Бунда эълон қилинаётган маълумотларнинг минимал ҳажми қуйидагиларни сақлаши керак:

 

Юридик шахсларга нисбатан

 

Якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан

Тўлиқ ёки қисқартирилган (агар мавжуд бўлса) фирма номи;

Давлат рўйхат рақами;

Давлат рўйхатидан ўтган сана, ой, йил;

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

Ташкилий-ҳуқуқий шакли;

Мулкчилик шакли;

Жойлашган жойи (почта манзили);

Рўйхатга олувчи органнинг тўлиқ номи.

 

Исми, фамилияси;

Жинси;

Солиқ тўловчининг идентификация рақами;

Давлат рўйхат рақами;

Давлат рўйхатидан ўтган сана, ой, йил;

Амалга оширилаётган фаолият турлари.

 

Манфаатдор шахслар, давлат ёки хўжалик бошқаруви органларининг ёзма сўровига кўра, Реестрдан бир кун мобайнида электрон шаклда аниқ тадбиркорлик субъектлари ҳақида кўчирма тақдим этилади, сўралаётган ҳужжатларнинг нусхалари берилади ёки уларнинг мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома берилади.

 

Реестрдан ҳужжатлар кўчирмаси ва нусхалари пулли асосда берилади (йиғим – шахсан келганда - 1 ЭКИҲ, Интернет орқали - 0,5 ЭКИҲ), давлат органлари, ССП ва тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан сўровлар бундан мустасно.

 

Тадбиркорлик субъектлари жалб этилмайди

 

Тегишли аризани автомат тарзда реал вақт режимида тўлдиришда Тизим томонидан қуйидагилар:

  • тадбиркорлик субъектига солиқ тўловчининг идентификация рақами;
  • умумий маълумотнома маълумотлари асосида статистик кодлар берилади ва давлат статистика органларига тасдиқланган шаклда электрон билдиришномани юборилади.

 

Кейинги кундан кечиктирмай:

  • солиқ органи субъектни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси,  Иш билан таъминлаш жамғармаси ва  Йўл жамғармасига суғурта бадалларини  тўловчи (тегишли жамғармаларга тўловчилар учун) сифатида ҳисобга қўяди.
  • статистика органлари Тизим томонидан берилган кодларни текширади ва юридик шахсни Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат реестрига киритади (КТЯДР).

 

Акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Тизим қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш  бўйича ваколатли органни хабардор этади.

 

КТЯДРга ўзгартиришлар киритиш ҳам тадбиркорлик субъектини жалб этмаган ҳолда тақдим этилган йиллик статистик ҳисоботлар асосида амалга оширилади.

 

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Бизнес кечаю кундуз онлайн режимида рўйхатдан ўтказилади

 

Фирмани рўйхатдан ўтказиш: интернет орқали арзонроқми?

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 648