Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: камерал назорат тартибига тузатиш киритилмоқда

01.12.2016

Амалдаги солиқ қонунчилиги билан ўрнатилган камерал назорат ва нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартибига тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Солиқ кодексига  тегишли тузатишлар лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди.

Камерал назорат ҳақида

 

Энг аввало, камерал назорат ўтказишнинг мақсадларини аниқлаб олиш таклиф қилинаётир, булар – солиқ тўловчига солиқ органлари томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра аниқланган қонун бузилишларини аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва (ёки) солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш йўли билан мустақил равишда бартараф этиш ҳуқуқини бериш.

 

Шунингдек, лойиҳада камерал назорат ўтказишнинг қуйидаги жиҳатлари акс этган:

  • агар бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари аввал тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботи билан таққослаганда камайган бўлса ёхуд тегишли ҳисобот даврида зарарлар мавжуд бўлса, солиқ органи зарур тушунтиришлар ёки зарарларнинг асосланишини сўраб олиши мумкин;
  • солиқ тўловчи солиқ ва (ёки) бухгалтерия ҳисоби регистрларидан кўчирмалар ва (ёки) солиқ ҳисоботига киритилган маълумотлар ҳақиқий эканини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни солиқ органига қўшимча равишда тақдим этишга ҳақли;
  • камерал назорат чоғида солиқ органлари солиқ имтиёзларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли.

 

Хронометраж ҳақида

 

Солиқ солинадиган базани ошириш мақсадида нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражида солиқ органлари савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар соҳасида ишлаётган ходимлар сонини  ўрганишга ҳақли эканлигини белгилаш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 718