Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: Мажбурий суғурта қилиш қоидаларини тўлдириш

29.03.2016

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Қоидаларнинг1 амалдаги таҳририни ҳужжатда кўп ишлатиладиган атамалар маъноси билан тўлдириш таклиф қилинмоқда:

 

суғурта товони - суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун суғурта пули доирасида тўланадиган пул маблағлари;

 

суғурта мукофоти тартиби ва миқдори суғурта шартномасида белгиланадиган суғурта қилдирувчи томонидан  суғурталовчига тўланадиган бадал.

 

Лойиҳа билан автотранспорт корхоналарига ҳар бир автотранспортга кўпи билан 1 йил амал қилиш муддати билан суғурта карточкаларини бериш тартибини жорий қилиш кўзда тутилаётир. Уларнинг амал қилиш муддати суғурта пули миқдорига таъсир қилади. Суғурта карточкасини тайёрлаш, ҳисобга олиш, бериш, қайта расмийлаштириш, шунингдек унинг дубликатини олиш тартибини суғурта полиси учун кўзда тутилган тартибга ўхшашлик асосида белгилаш кўзда тутилмоқда. Суғурта карточкаларининг асл нусхалари ташувчи корхоналарга тегишли барча транспорт воситаларида бўлади. Лойиҳа билан суғурта карточкаси бланкаси намунасини тасдиқлаш кўзда тутилган.

 

Ички зиддиятларни бартараф қилиш учун Қоидалар матнидан ташувчи шартнома шартлари ўзгартирилишига қаршилиги сабабли уни муддатидан олдин бекор қилишда суғурта мукофоти суммасини қайтаришни тақиқлайдиган нормани чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда. Умумий қоидага кўра кўрсатилган ҳолатларда ташувчи томонидан тўланган суғурта мукофотини қайтариш 14 календарь куни мобайнида амалга оширилади. Бунда суғурталовчи суғурта мукофотига нисбатан 25% доирасида ўзининг исботланадиган харажатларини қайтариладиган маблағлардан ушлаб қолишга ҳақли.

 

Қоидаларни ташувчи лицензиясининг амал қилиши тугаши ёки бекор қилиниши сабабли суғурта шартномасини бекор қилиш асоси билан тўлдириш таклиф қилинаётир. Қоидаларнинг амалдаги таҳририда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишнинг қуйидаги ҳолатлари кўзда тутилган:

 

ташувчининг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши;

 

суд қарорига кўра шартнома ҳақиқий эмас деб топилиши.

 

Суғурта мукофоти суммаси ҳисоб-китобининг ягона методикасини қўллаш учун транспорт воситаларининг йўловчи сиғими мезони ишлаб чиқарувчи заводлар паспортларига асосан ўтириш учун жойлар сонидан келиб чиқиб аниқланади.

 

Қоидалардан шартноманинг амал қилиш даврида қўшимча суғурта мукофоти тўлаш бўйича суғурта қилдирувчининг мажбуриятини чиқариб ташлаш таклиф қилинди.

 

Бу ҳолатда суғурта шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида суғурта ҳодисаси такрор содир бўлганда суғурта товонини тўлаш қандай миқдорда амалга оширилиши ноаниқ бўлиб қолмоқда.

 

Лойиҳа келишув босқичида ва унга ўзгартириш, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз. 

 

 


1Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2015 йилдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган. 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1107