Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: профилактика давлат назорати шакли сифатида

25.11.2016

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида хўжалик субъектлари фаолиятининг давлат назорати ҳақидаги қонунчиликка тузатишлар киритиш назарда тутилган лойиҳа эълон қилинди.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактик чораларнинг самарадорлигини ошириш бўйича нормани қуйидаги Қонунларга киритиш таклиф этилган:

 

  • «Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки тўғрисида»ги 21.12.1995 йилдаги 154-I-сон Қонун;
  • «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги 29.08.1997 йилдаги 472-I-сон Қонун; 
  • «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 29.08.1997 йилдаги 474-I-сон Қонун.

 

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг 24.12.1998 йилдаги  717-I-сон  «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунида уларни амалга ошириш механизмини бериш таклиф этилган. 

 

Профилактик чора-тадбирлар

 

Қонун лойиҳасида бундай чора-тадбирларга қуйидагилар киритилган:

  • ҳуқуқий тарғибот ишлари, семинарлар, тушунтириш ишларини олиб бориш;
  • тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни акс эттирувчи тарқатма материаллар ва қўлланмаларни тарқатиш;
  • амалий машғулотларни ташкил этиш;
  • бизнесда вужудга келаётган муаммоларни умумий муҳокамага қўйиш учун Интернетда веб-сайтлар, блоглар, чатлар яратиш.

 

Уларни рўёбга чиқариш учун мунтазам равишда хўжалик субъектлари томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар ва атайлаб қилинмаган қонунчиликни бузиш сабабларининг таҳлили асосида тузилган ҳар чораклик дастурлар тасдиқланади.

 

Текширишдан кейинги таҳлил

 

Текширишдан кейинги таҳлил чоғида кейинчалик ташкилотлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактик чора-тадбирларини ўтказиш учун атайлаб қилинмаган қонунчиликни бузишнинг тизимли сабаблари умумлаштирилади.

 

Профилактик чора-тадбирлар ва текширишдан кейинги таҳлил натижалари бўйича давлат назорат органлари тегишли таклифларни, жумладан  қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни киритишлари мумкин.

 

Назорат органлари самарадорлиги

 

Шунингдек, назорат органларининг текширишлар ўтказиш бўйича ишлари самарадорлиги мезонларини ўрнатиш таклиф этилган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя қилиши, уларнинг мунтазам равишда ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслиги самарадорлигини ошириш;
  • текширилаётган корхоналарга текширув мобайнида аниқланган йўл қўйилган хатоларни тузатиш имконини бериш;
  • текширишлар натижаларига кўра тугатишгача олиб келиш ҳолатларини олдини олиш.

 

Назорат органлари фаолиятини баҳолашда аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони, кўрилган ҳуқуқий таъсир чоралари, давлат ҳисобига ўтказилган мол-мулкка нисбат берилмаслиги керак.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

 экспертимиз.

 

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар  бекор қилинади

 

Ишонч билдирилсин – текширилмасин!

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 648