Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: “ягона дарча” қандай хизматлар кўрсатади?

14.11.2016

Қонун ҳужжатларини баҳолаш порталида эълон қилинган лойиҳада Фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига тузатишлар киритиш назарда тутилган (28.09.2015 йилдаги ПҚ-2412-сон Президент Қарорига 2-илова).

Эслатиб ўтамиз, 5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон Президент Фармони билан  тегишли идораларга кўрсатилган рўйхатни кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилган эди.

 

Қўшимчалар 16 та янги давлат хизматларини ўз ичига олган бўлиб, уларнинг 9 таси лицензиялар олишни назарда тутади (масалан, улгуржи савдо, фармацевтика, тиббиёт, риэлторлик фаолияти ва бошқаларни амалга ошириш учун).

 

Шунингдек, лойиҳа “ягона дарча” тамойили бўйича хизмат кўрсатишда давлат органлари ўзаро ҳамкорлигининг бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларини жорий этиш бўйича тадбирлар дастурини ўз ичига олган.

 

Жумладан, Ўзбекистон Ҳукумат портали доирасида электрон лицензиялаш порталини яратиш режалаштирилган бўлиб, у қуйидагиларни таъминлаши кўзда тутилган:

  • лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳақида ахборот олиш;
  • лицензиялар ҳамда рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш, тўхтатиб туриш, тиклаш ва қайта расмийлаштириш билан боғлиқ ички жараёнларни автоматлаштириш;
  • лицензиялар ҳамда рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш ва тиклаш учун электрон ариза топшириш;
  • электрон аризаларни кўриб чиқиш муддатлари ва мақомини назорат қилиш;
  • лицензиялар ҳамда рухсат бериш тусидаги ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз

 

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар  бекор қилинади

 

Давлат хизматлари яхшиланади

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 648