Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzРаспространяются ли на оптовиков минимальные оптово-отпускные цены на алкоголь Почему налоговики обращаются к налоговым консультантам как к учредителям иностранных компаний Крупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Как определить процентный доход у заимодавца

Нодавлат спорт-таълим муассасаларини қандай қўллаб-қувватлашади

05.07.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 01.07.2022 йилдаги “Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 302-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:

  • ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси фаолиятини олиб бориш учун давлат тасарруфида бўлган зарур бино ва иншоотларни 2024 йил 1 январга қадар ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) уларга тақдим этиш;
  • 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.

 

Маълумот учун: нодавлат спорт-таълим муассасалари Солиқ кодексига асосан ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланади.

 

Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган давлат спорт-таълим муассасалари тренерларига тўланадиган бир марталик пул мукофотлари нодавлат спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган тренерлар учун ҳам татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.