Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди

25.02.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 84-сон қарори қабул қилинди.

 

Концепция қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг мақсади ва асосий вазифалари;
  • ОИВ касаллигининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммоллари;
  • ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишнинг устувор йўналишлари;
  • кутилаётган натижалар.

 

Концепциянинг асосий мақсадлари:

  • аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини камайтириш;
  • ОИВ инфекциясининг аҳоли, айниқса ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш масаласида аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;
  • аҳолининг турли қатламлари, шунингдек, ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлар, ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари қамровини янада ошириш;
  • ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказиладиган турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ОИВ билан касалланган фуқароларга нисбатан бағрикенглик, инсонийлик муҳитини шакллантириш;
  • ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекцияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" ҳам тасдиқланди. У қуйидагилардан иборат:

  • ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар рўйхати;
  • ушбу тадбирларни амалга ошириш механизмлари;
  • бажариш муддатлари;
  • тадбирларни молиялаштириш манбалари;
  • масъул ижрочилар рўйхати.

 

«Йўл харитаси»да жами 23 та тадбир назарда тутилган. Улар орасида:

  • ОИВни олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш;
  • ОИТСга қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • Республикада аҳолининг барча қатлами, айниқса қишлоқ аҳолисининг ОИВ инфекциясидан хабардорлик даражасини ошириш;
  • аҳоли орасида ОИВ билан касалланганларни эрта аниқлаш мақсадида текширувлар қамровини ошириш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.