Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже акций по рыночной цене Как провести инвентаризацию маркированных товаров Какие льготы и преференции получили предприятия текстильной отрасли Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro

Оториноларингология хизматининг кўлами кенгайтирилади

02.08.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 1.08.2023 йилдаги “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

2023–2026 йилларда оториноларингология хизматини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Корея Эксимбанки Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) ҳисобидан 2023–2024 йилларда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларини, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент шаҳар шифохоналарининг оториноларингология бўлимлари ва тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларини, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларини зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 17 млн АҚШ долларини йўналтириш режалаштирилмоқда.

 

2024–2025 йилларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш учун 8,6 млн АҚШ доллари йўналтирилади:

  • “Юқори нафас йўллари аъзолари физиологияси ва патологияси”, “Эшитиш ва мувозанат аъзолари физиологияси ва патологияси”, “Фониатрия ва ронхопатия” илмий лабораторияларини, симуляцион амалий лабораторияни, 5 та жарроҳлик блокини ва 60 та ўрин-жойларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш;
  • Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида “Эшитиш заифлашувини ташхислаш, даволаш ва реабилитация муаммолари” илмий лабораториясини ташкил этиш;
  • Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш.

 

2023 йил 1 сентябрдан юридик шахс мақомига эга бўлган Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил қилинади.

 

Марказ “Марказ – ҳудудий тиббиёт муассасалари – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари” тизими асосида фаолият кўрсатади. Унинг асосий вазифалари қуйидагилар:

  • оториноларингологик ва бош-бўйин касалликлари соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • ушбу йўналишларда мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг кўникмаларини ривожлантириш, илмий мактабни шакллантириш;
  • ҳудудларда оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш ҳамда юқори технологик амалиётлар кўламини кенгайтириш;
  • соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оториноларингологик ва бош-бўйин касалликлари профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ва даволаш дастурларини амалиётга жорий этиш.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Марказда оториноларингология ихтисослиги бўйича тиббиёт кадрларини клиник ординатура орқали тайёрлаш ташкил қилинади.

 

Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари тиббиёт йўналишидаги олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларининг тегишли кафедралари учун клиник база сифатида фаолият юритади.

 

Марказни молиялаштириш манбалари:

  • Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
  • илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш доирасидаги грантлар;
  • пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Президентнинг 2021 йил 28 июлдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5199-сон қарорига мувофиқ, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни даволаш учун ихтисослаштирилган муассасаларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тузилган шартномалар асосида базавий нархларда молиялаштириш тартиби Марказ учун 2024 йил 1 январдан бошлаб татбиқ этилади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб оториноларингология ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишларидаги тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Лола Абдуазимова.