Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Педагогик маҳорат марказининг вазифалари белгиланди

11.12.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 7.12.2021 йилдаги «Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 741-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 19.07.2021 йилдаги «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5188-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринлардаАгентлик) ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази (кейинги ўринлардаМарказ) ташкил этилган.

 

Марказ давлат муассасаси ҳисобланади.

 

Марказнинг устав фонди миқдори Агентлик томонидан белгиланади ҳамда Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

 

Марказ директори Агентлик томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • Агентлик тизимидаги раҳбар ва педагог ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини ошириш курсларини халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этиш;
  • халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Агентлик тизимидаги таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ва сертификатлаш;
  • Агентлик тизимидаги таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш ҳамда миллий сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларига доир инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
  • Агентлик тизимидаги педагог кадрларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш.

 

Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан таълим хизматларидан олинадиган даромадлар;
  • Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Шунингдек Марказ тузилмаси тасдиқланди. Агентлик директорига зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Марказ Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги ИТ-парк биносида жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.