Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Президент стипендиялари қандай берилади

04.05.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2023 йилдаги “Давлат олий таълим муассасалари, республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабаларини моддий ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 181-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Таълим муассасаси ҳар йили 15 октябрга қадар жорий ўқув йили учун стипендия олувчи талабалар сони ҳамда уларга тўланадиган стипендия миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратилиши юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига сўровнома киритади.

 

Вазирлик 1 ноябрга қадар жорий ўқув йили учун стипендия тўловларига сарфланадиган маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказиб беради.

 

Стипендияларни тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 

Шунингдек, Нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган етим ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситаларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Талабаларга моддий ёрдам учун ариза олий таълим муассасаси томонидан 15 сентябрга қадар топширилади, Вазирлик томонидан 1 октябрга қадар уларнинг ҳисобварақларига ўтказиб берилиши назарда тутилган.

 

Моддий ёрдам бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги “Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 739-сон қарори билан белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.