Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Қандолатчилик корхоналарига молиявий ёрдам кўрсатилади

22.11.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 21.11.2023 йилдаги «Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош  маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-198-сон Фармон имзоланди.

 

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:

  • экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда – 1 млн АҚШ долларигача;
  • экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 млн АҚШ долларигача бўлганда – 2 млн АҚШ долларигача;
  • экспорт ҳажми 4 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда –3 млн АҚШ долларигача.

 

2025 йил 1 январга қадар:

  • кенг турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари (ТИФ TH кодлари 3919 108 000 ва 3921906 000) божхона божидан озод этилади;
  • ип-калава ишлаб чиқарувчиларга Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан пахта ва сунъий толани ўз эҳтиёжи учун импорт қилишда (қўшни давлатлардан ташқари) транспорт ҳаражатларининг 50 % қоплаб берилади.

 

Шунингдек:

  • 2024 йил 31 декабрга қадар ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғимнинг амалдаги миқдори 5 бараварга камайтирилади;
  • 2024 йил 31 декабрга қадар бўялган мато ва бўялган газламани реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 % ташкил қилган корхоналарга ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳамда 3 йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади;
  • 2026 йил 1 октябрга қадар тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур бўлган айрим товарларни импорт қилишда божхона божидан озод қилинади;
  • саноат зоналарида ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни ижарага беришда тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш даври амалдаги 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.