Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Режадан ташқари ўқув машғулотларига ҳақ тўланади

03.11.2015

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 27 октябрда 2715-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг намунавий шахсий йиллик иш режасига ўзгартириш киритилди.

 

 

Илгари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг намунавий шахсий йиллик иш режасида режадан ташқари бажарилган ўқув ишлари (аудитория юкламаси ва аудитория юкламасидан ташқари), ўқув-методик, илмий, илмий-методик, ташкилий-методик, ташкилий-педагогик, маънавий-маърифий ишларга ҳақ тўланмаслиги назарда тутилган эди. Эндиликда ушбу меъёр чиқариб ташланди.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 2 ноябрдаги 43-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2017-01-17
  • USD:3251.06 (+7.17) сум
  • EUR:3450.04 (+30.86) сум
  • RUB:54.76 (+1.28) сум

Вопрос недели

Нужен ли в ГУП внутренний аудитор
Должна ли на государственном унитарном предприятии создаваться служба внутреннего аудита?
12.01.17
Просмотры: 655