Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сабзавотларни автотранспортда экспорт қилиш – истисно тарзида

19.10.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2015 йилдаги 288-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 28.08.2015 йилдаги 249-сон қарорига қўшимчалар киритилди.

 

Энг муҳими ҳақида қисқача! 2016 йилнинг 1 январига қадар бир қатор юридик шахсларга мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) автотранспортдан фойдаланган ҳолда экспорт қилишни амалга оширишга рухсат берилади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилиш фақат темир йўл ва ҳаво транспортида амалга оширилади.

 

 

 

Республиканинг ички бозорида мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка ва узумдан, шу жумладан дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек экспортга етказиб беришни ташкил этиш масалаларини ҳал этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори1 билан ташкил қилинган Ишчи гуруҳ 2016 йил 1 январга қадар автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум экспортини амалга оширадиган юридик шахслар рўйхатини уч кун муддатда тасдиқлаши керак.

 

 

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади. 

 

 

1 ВМнинг “2015 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум ишлаб чиқариш ва фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида”ги 4.12.2014 йилдаги 334-сон қарори.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 635