Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сертификат бўйича омонат олиш тартиби ўзгартирилди

29.02.2016

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 25 февралда 1859-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, депозит сертификати бўйича цессия юридик шахслар (цедент ва цессионарий)нинг муҳри билан у мавжуд бўлган тақдирда тасдиқланади.

 

Шунингдек аниқлаштирилишича, омонат сертификати бўйича цессиясига тузатишлар киритиш сертификатни берган банкда ёки унинг филиалида (илгари – сертификатни берган банкда) амалга оширилади.

 

Белгиланишича, сертификатни тўлаб бериш тўғрисидаги ариза ва сертификатдаги охирги цессиянинг реквизитлари мос келмаганда сертификат сақловчиси банкка (унинг филиалига) қуйидагиларни тақдим этади:

 

омонат сертификатлари бўйича – меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома (ёки унинг нотариал тасдиқланган нусхаси) ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

 

депозит сертификатлари бўйича – сертификат суммасини талаб қилиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар.

 

Илгари барча ҳолларда ишончнома тақдим этиш зарур эди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 29 февралдаги 8-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

__________

Эслатиб ўтамиз, депозит (омонат) сертификати – банкка қўйилган депозит (омонат) суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) депозит (омонат) суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз.

 

Сертификат икки хил турда чиқарилади:

 

а) депозит сертификати – юридик шахслар учун;

 

б) омонат сертификатижисмоний шахслар учун.

 

Депозит сертификати бўйича цессия фақат юридик шахслар ўртасида, омонат сертификати бўйича цессия эса фақат жисмоний шахслар ўртасида расмийлаштирилади. 

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1293